ИИБ биносидан сакраб вафот этган 20 ёшли йигит бўйича баёнот берилди

ИИБ биносидан сакраб вафот этган 20 ёшли йигит бўйича баёнот берилди

Бош прокуратура терговдан қочиш мақсадида 4-қаватдан сакраб вафот этган йигит иши бўйича расмий баёнот берди.

Қайд этилишича, фуқаро Х.Т. чўнтагида “гашиш” гиёҳвандлик воситасини сақлаб келганлиги аниқланиб, 22 май куни Чилонзор тумани ИИО ФМБ ЖҚБ гиёҳвандликка қарши курашиш бўлимига олиб келинган.

Бинонинг 4-қаватига суриштирув ҳаракатларини ўтказиш учун олиб чиқилган Х.Т. жавобгарликдан қочиш мақсадида шу қаватда жойлашган ҳожатхонага кириб, тезкор ходимни чалғиши натижасида ҳожатхонанинг деразасидан, пастда жойлашган ошхонанинг шифер билан қопланган том қисмига сакраган. Шифернинг четки қисми синиши оқибатида Х.Т. бош қисми билан ернинг бетон қопламасига қулаб тушган.

Х.Т.га кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан, олган тан жароҳатлари оқибатида, 29 май куни шифохонада вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан суд-тиббий экспертизаси тайинланган.

Ички ишлар органлари ходимларининг хатти-ҳаракатларига баҳо бериш мақсадида хизмат текшируви ўтказилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!