Ваҳимали видеотасвирда тадқиқотчилар даҳшатли чуқур денгиз жониворини учратган лаҳза кўрсатилган. Бу, эҳтимол, сув юзасига жуда яқин бўлган вояга етган балиқнинг биринчи видеоёзуви бўлиши мумкин.
Олимларнинг фикрича, бу тадқиқотчилар орасида Melanocetidae оиласига мансуб Melanocetus johnsonii номи билан танилган, юнончасига "қора денгиз махлуқи" деб аталадиган вояга етган абиссал балиқнинг илк бор кузатилиши бўлиши мумкин.
Одатда Иблис ёки Демон деб аталадиган бу йиртқичнинг даҳшатли ўткир тишлари бор ва урғочиларининг орқа қисмида ҳеч нарсадан шубҳаланмаган ўлжани жалб қилиш учун ишлатиладиган биолюминессент симбиотик бактериялар тўла ўсимтаси мавжуд.
У Испаниянинг Канар оролларидаги энг катта орол - Тенерифе қирғоқларида топилган.
Cондрик Тенерифе нодавлат ташкилотининг олими, фотосуратчи Давид Жара Богуñа учрашув видеосини ижтимоий тармоқларда эълон қилди ва унга Эндрю Ллойд УЭббернинг "Phantom of the Opera: Overture" асарини муносиб даҳшатли фонограм сифатида танлади.
Богуñа Инстаграмъдаги постида бу махлуқ "жуда кам одамлар тирик ҳолда кузатиш имтиёзига эга бўлган афсонавий балиқ" эканлигини ёзди ва унинг фикрига кўра, бу вояга етган нусханинг биринчи марта "тирик ҳолда, ёруғ кунда ва сув юзасида" кўриниши бўлган.
The Independent газетасининг хабар беришича, бу жонзот нодавлат ташкилоти томонидан ўтказилган "Shark Research Campaign" тадқиқот кампанияси давомида кўрилган. Ташкилот одатда 200 дан 2000 метргача чуқурликда яшайдиган бу балиқнинг нима сабабдан саёз сувларга чиққанини аниқ билмайди.
Cондрик Тенерифе бунинг сабаби "касаллик, юқори оқим, йиртқичдан қочиш ва ҳоказо" бўлиши мумкинлигини таъкидлади.
Англиядаги «Манчестер Сити» сафида тўлиқ мослаша олмаган Абдуқодир Ҳусанов «Барселона»га йўл олиши мумкин. Бу ҳақда Carpetas Blaugranas портали инсайдери Хуан Арриен хабар берди. У Гундўған ва Витор Рокенинг ҳам «Барселона»га ўтишини энг биринчи айтиб чиққан.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
Тошкент шаҳридаги мактаблардан бирида ўқитувчилик қилиб келган аёл 2016 йили Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов номидан Самарқанд вилоятининг ўша пайтдаги ҳокими Зоир Мирзаевга сохта хат ёзиб, 700 минг доллар ундиришга уринган. Бу ҳақда “Миллий” телеканалидаги “Ўткир тергов” кўрсатувида маълум қилинди.
Эрон Теҳроннинг тўхтатишга рози бўлгани ҳақида хабарлар тарқалган тинчлик келишувининг муддати яқинлашар экан, Исроилга бир нечта босқичли ҳаво ҳужумларини бошлади.
"Теҳроннинг амалиётлари “дўст ва қардош Қатар давлати ва унинг халқи учун таҳдид ёки хавф туғдирмайди”, дейилади Эрон Миллий хавфсизлик кенгаши баёнотида.
АҚШ президенти Дональд Трамп ўзи Эронга қарши уюштирган зарбаларни “том маънода ҳарбий муваффақият” деб атаб мақтаган бир пайтда, демократлар уни ваколатини ошириб юборганликда айблашди.
Мексика президенти Клаудия Шейнбаум видеомурожаатида минтақадаги барча тадбирлар тўхтатилганини таъкидлади ва аҳолини уйда ёки бошпаналарда қолишга чақирди.
БМТ 2024 йилда болаларга қарши ҳарбий низолардаги зўравонликлар «мисли кўрилмаган даража»га етганини маълум қилди. Энг кўп ҳуқуқбузарликлар Ғазо ва ишғол этилган Ғарбий соҳилда Исроил армияси томонидан содир этилган.