Давлат активларини бошқариш агентлиги (DABА) “Миллий банклараро процессинг маркази” АЖ (Humo тўлов тизими) устав капиталидаги давлат улушининг 100 фоизини оммавий савдолар орқали хусусийлаштиришни ташкил этиш бўйича профессионал консалтинг компаниясини танлаш бўйича танлов эълон қилди.
Humo’нинг 100 фоиз давлат улушини сотиш президентнинг 19 апрелдаги қарорида кўзда тутилган эди. 2019 йилнинг ноябрь ойида президент қарори билан Марказий банк Ахборотлаштириш бош марказига тегишли бўлган Humo’нинг давлат улуши (100 фоиз) DABАга ўтказилган ва компания (МЧЖ) АЖга айлантирилган эди.
21 май куни Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги томонидан жамиятнинг номинал қиймати 1000 сўм ва умумий қиймати 155,4 миллиард сўм (устав капитали) бўлган 155,448 миллион донадан ортиқ оддий акциялари чиқарилиши давлат рўйхатидан ўтказилган.
Сотиш жараёнлари “Миллий банклараро процессинг маркази” АЖнинг тармоқ ва индивидуал хусусиятларидан келиб чиқиб, Ўзбекистон қонунчилиги талаблари доирасида энг мақбул хорижий тажриба асосида ташкил этилиши лозим, — дейилади хабарда.
Миллий банклараро процессинг маркази 2018 йил сентябрь ойида президент қарори билан ташкил этилган.
Humо тўлов тизими ўша пайтдаги ягона процессинг маркази — хусусий тузилма бўлган Uzcard дастурий таъминотидаги катта носозликдан сўнг пайдо бўлган.
Ўша йили 15 сентябрида Ўзбекистонда ягона бўлган Uzcard тўлов тизими қарийб 3 кунга ишдан чиққан эди.
Бунинг натижасида деярли барча аҳоли пластик карталаридаги ўз пулларини ишлатиш имкониятини вақтинча йўқотган.
19 сентябрда эса президент Ўзбекистонда янги миллий тўлов тизими яраталиши ҳақида қарор қабул қилган.
ATTO компанияси хабар беришича, 3–4 декабрь кунлари амалга оширилган йўл ҳақи учун кечиктирилган тўловлар тизим томонидан ечиб олина бошлайди.
Сабаби техник носозликлар бўлиб, баъзи тўловлар аввалроқ ечилмай қолган. Қўрқманг! Бу хатолик эмас, фақат ўша кунларда сарфлаган ҳақиқий суммагина ечилади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола «Брентфорд» устози Кейт Эндрюснинг биринчи бўлимида Абдуқодир Ҳусанов майдондан четлатилиши керак эди, деб ҳисоблаётгани ҳақида ўз фикрларини билдирди.
Исроил Сурия ҳудудининг бир қисмини оккупация қилиб турганига қарамасдан, Дамашқ ҳукумати билан хавфсизлик масалалари бўйича келишувга эришишга интилаётганини билдирди.
АҚШ президенти Дональд Трамп миллатга қилган навбатдаги мурожаатида ўз маъмурияти фаолиятини юқори баҳолаб, мамлакатдаги мавжуд муаммолар учун собиқ президент Жо Байден бошчилигидаги демократларни айблади. Тахминан 20 дақиқа давом этган чиқишида у иқтисод, хавфсизлик, миграция ва ташқи сиёсат масалаларига тўхталиб ўтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.