Ҳожат қистаб турганда намоз ўқиш макруҳми?

Ҳожат қистаб турганда намоз ўқиш макруҳми?
  1. Ҳожат кучаймасдан олдин ҳожатхонага бориш. Ҳожат қистаб турганда намоз ўқиш макруҳ. Шу сабабли, ҳожатхонага ҳожат танглиги кучаймасидан олдин бориш лозим. 
  1. Ҳожатхонага оят, ҳадислар ёзилган нарсалар билан кирмаслик. Халога оят, ҳадис, Аллоҳ таолонинг ва пайғамбарларнинг номлари ёзилган нарсалар билан кириш мумкин эмас. Уларни ташқарига қолдириш керак. 
  1. Ҳожатхонага бош кийим билан кириш. Зеро, бошяланг кириш макруҳдир. 
  1. Ҳожатхонага чап оёқ билан кириш. 
  1. Киришдан олдин ушбу дуони ўқиш:

بِسْمِ اللهِ، اَللّٰــهُمَّ إِنّيِ أَعُوذُ بِكَ مِنَ الْخُبْثِ وَالْخَبَائِثِ

“Бисмиллаҳи, Аллоҳумма инний аъузу бика минал хубси вал хобаис”

“Аллоҳим, Сендан эркак ва урғочи шайтонлардан паноҳ тилайман”. 

  1. Тана оғирлигини чап томонга босиб ўтириш. 
  1. Покланадиган воситани тоқ ишлатиш. 
  1. Истибро ва истинжони чап қўл билан қилиш.

Истибро – сийдик чиқмай қолгунга қадар олат учига чап қўлда кесак каби намликни шимиб оладиган нарсани тутиб туриш. Эркакларга уни қилиш вожибдир. Бунинг учун ҳожат ўрнидан туриб, пешоб йўлига кесак тутиб юриш, силкиниш ёки йўталиш керак. Сийдик йўлида ҳеч нарса қолмаганига тўла ишонч ҳосил бўлгач, сув билан тозаланилади.

Истинжо – кесак каби нарсалар ва сув билан тозаланишдир. Чап қўл билан қилиш мустаҳабдир. 

  1. Ҳожатхонадан ўнг оёқ билан чиқиш. 
  1. Чиққандан сўнг ушбу дуони ўқиш:

غُفْرَانَكَ

Ғуфронака

“Аллоҳим, Сендан мағфират қилишингни сўрайман”.

الْأَذَىَ و عَافَانِي أَذْهَبَوَعَنِّي الَّذِي الْحَمْدُ لِلَّهِ

Алҳамду лиллаҳиллазий азҳаба ъаннил аза ва ъафаний

“Мендан азиятларни кетказиб, офиятда қилган Аллоҳга ҳамд бўлсин”.

Манба: muslim.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!