Ҳиндистоннинг "IndiGo" авиакомпанияси Тошкентга парвозлар сонини оширади

Ҳиндистоннинг "IndiGo" авиакомпанияси Тошкентга парвозлар сонини оширади

17 августдан Ҳиндистоннинг "IndiGo" авиакомпанияси Деҳли-Тошкент-Деҳли йўналиши бўйича мунтазам йўловчи қатновлари сонини ҳафтасига тўрт мартадан етти мартагача оширмоқда. Шундай қилиб, парвозлар ҳар куни Аирбус 320 русумидаги самолётларда амалга оширилади.

Эслатиб ўтамиз, "IndiGo" авиакомпанияси 2023 йил 22 сентябрдан Ўзбекистонга мунтазам парвозларни бошлаган. Бунга қадар Ҳиндистон авиакомпанияси душанба, сешанба, пайшанба ва шанба кунлари парвозларни амалга оширган эди.

"IndiGo" - бош қароргоҳи Гургаонда (Ҳиндистон) жойлашган ҳинд хусусий арзон авиакомпанияси. Компания доимий рейслар ва самолётлар сони бўйича мамлакатдаги энг йирик авиаташувчи ҳисобланади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!