Ҳиндистонлик аёл курашчи Винеш Пҳогат 2024 йилги Париж Олимпиадасида 50 килограммгача бўлган эркин кураш мусобақасидан дисквалификация қилинганидан бир неча дақиқа ўтиб касалхонага ётқизилди.
Сешанба куни Олимпиада финалига чиққан биринчи аёл курашчи бўлиб тарихга кирган 29 ёшли спортчи сувсизланиш туфайли йиқилиб тушди.
Чоршанба оқшомида Пҳогат финалда америкалик Сара Хилдербрандтга қарши ўйнаши керак эди. Аммо 50 кг вазн тоифасида финалга чиқа олмади, чунки у 100 грамм ортиқча вазнга эга эди ва натижада дисквалификация қилинди. Бу шуни англатадики, Винеш ўзининг илк Олимпия медали учун курашиш имкониятига эга бўлмайди.
Эркин кураш бўйича аёллар ўртасидаги 50 килограмм вазн тоифасида Винеш Пҳогат барча қаршиликларга қарамай финалга чиқди. Бироқ, сешанба оқшомида финал йўлланмасини қўлга киритган куни 2 килограммга яқин ортиқча вазнга эга эди.
ОАВ маълумотларига кўра, 29 ёшли Пҳогат тун бўйи югуриш, арқонда сакраш ва велоспорт каби кучли спорт турлари билан шуғулланиб, вазн йўқотиш учун ҳаракат қилган. Аммо 7 август куни эрталаб 50 кг 100 грамм вазн босди.
Халқаро кураш қоидаларининг 11-моддасига кўра, Винешнинг ўрнига ярим финалда унга ютқазган курашчи тушади ва шунинг учун Гусман Лопес Юснейлис финалда Хилдербрандтга рақиб бўлади.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
АҚШ президенти Доналд Трамп Қўшма Штатлар армияси наркотик савдосига қарши ҳарбий кампанияни кенгайтиришини ва Лотин Америкасида қуруқликдаги нишонларга зарбалар бера бошлашини маълум қилди.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.
«Қозоғистон темир йўллари» компаниясининг маълум қилишича, заҳарланиш содир бўлган поезд хусусий ташувчига тегишли ва у суратга олиш жараёни учун киностудияга берилган.