Ҳиндистонлик шифокор “Anamed”да иш бошлади

A A A
Ҳиндистонлик шифокор “Anamed”да иш бошлади
Кейинги йилларда инвестиция, ижтимоий-маданий, фан-техника соҳаларида ривожланган мамлакатлар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш ва мустаҳкамлаш, жаҳоннинг илғор тажрибаси, фан-техника ютуқлари, интеллектуал салоҳиятидан фойдаланишга катта эътибор қаратилмоқда. Бу борада турли соҳаларда хорижлик мутахассисларни ҳамкорликка жалб этиш кўзланган мақсадларга эришиш йўлидаги муҳим чора-тадбирлардан биридир.
 
Наманган шаҳридаги “ANAMED” диагностика маркази раҳбари Н.Абдуллахонов хусусий тиббиёт муассасалари орасида Фарғона водийсида биринчилардан бўлиб бу борада амалий қадам ташлади. У ўзининг диагностика ва даволаш марказига ҳиндистонлик шифокор, доктор Парамжит Сингхни шартнома асосида ишга таклиф қилиб, эндокринология ва кардиология касалликлари бўйича Ҳиндистонга шифо излаб бориш мақсадида юрган юртдошларимизнинг узоғини яқин, мушкулини осон қилишдек эзгу мақсадини рўёбга чиқарди. 
 
Биз ҳиндистонлик шифокор Парамжит Сингхни суҳбатга тортдик: 
 
– Доктор Сингх, Ўзбекистонга биринчи марта келишингизми ёки илгари ҳам бўлганмисиз?
 
– Мен 2012 йилда биринчи марта Тошкентга конференция иштирокчиси ва сайёҳ сифатида келган эдим. Айни шу менинг ҳаётимда катта бурилишлар ясаган саёҳат бўлди. Чунки, менда ўша саёҳат натижасида Тошкентда ўқиш истаги пайдо бўлди ва уч йил Тошкент тиббиёт академиясида таҳсил олдим. Кейин Ҳиндистонга қайтиб, хусусий клиника очдим. Бироқ, негадир мени Ўзбекистон ўзига тортаверди. 2015 йилда яна Ўзбекистонга келиб Самарқанддаги клиникалардан бирида ишлаб юрганимда “ANAMED” диагностика маркази раҳбари билан танишиб қолдик ва бу менинг бугун шу марказда иш бошлашимга туртки бўлди. 
 
– Мутахассислигингиз бўйича ўз юртингизда ўқиган бўлсангиз керак. Айтинг-чи, Тошкентда ўқишингизга нима сабаб бўлди?
 
– Мен тиббиёт йўналишидаги бакалавр дипломини Россиянинг Санкт-Петербург тиббиёт институтида олганман. Кейинчалик ўз юртимда кардиология мутахассислиги бўйича Панжоб университетида магистратурани тамомладим. Дания, Швеция, Сингапурда ўқидим. Хуллас, 2003 йилдан буён ўқиш ва ишни баробар олиб бораман. Тиббиёт соҳасида ўқиш ва изланишни асло тўхтатиб бўлмайди. Тошкентда ўқишимга сабаб эса, Ўзбекистон тиббиёт соҳасида янги изланишлар имкониятига эга, ўз устингда ишлашга рағбат уйғотадиган мамлакат, деб билганимдир. Бугун Ўзбекистон тиббиёти ҳам моддий-техник таъминот, ҳам ижтимоий сиёсат ва ҳам малакали мутахассислар кўпайиб бораётгани жиҳатидан астойдил ишлайдиган соҳадир. Бу ерда ўзбек ҳамкасбларимиздан ўрганадиган жиҳатлар ҳам кўп. Мен улар сафида ўзгача бир иштиёқ билан ишлаяпман. 
 
– Даволаш усулингиз қандай?
 
– Анъанавий усуллардан фарқли равишда касалликнинг ўзини эмас, балки унинг илдизи ва асоратларини ҳам даволашга алоҳида эътибор қаратаман. Яна даволашда укол, осма укол каби инъектив игна санчиш усулларидан фойдаланмайман, фақат шифобахш гиёҳлардан тайёрланган таблеткалар билан даволайман. 
 
– Намангандаги фаолиятингизнинг истиқболи ҳақида нима дейсиз?
 
– Эндокринология ва кардиологияни ривожлантириш, бу соҳаларда аҳолига жаҳон андозалари даражасида диагностика ва даволаш хизмати кўрсатилишига ҳисса қўшиш. Ўзбек ва ҳинд халқларининг маданий алоқалари илдизи кўп асрларга бориб тақалади. Мамлакатингизда амалга оширилаётган ислоҳотлар туфайли бошқа соҳалардаги ҳамкорликда ҳам кенг имкониятлар очилмоқда. Мен бу тиббиёт марказига бир йиллик шартнома асосида ишга келган эдим. Назаримда умрбод қоладиганга ўхшайман. Ҳа, Ҳиндистонда ўзимнинг хусусий тиббиёт марказим бўлишига қарамай, Ўзбекистон мени оҳанграбодай ўзига тортаверади. 
 
Тадбиркор Н.Абдуллахонов Наманган шаҳри марказида очган мазкур муассаса иш бошлаганига икки йил бўлди. Икки йил давом этган бунёдкорлик ишлари натижасида замонавий шаҳарсозлик талабларига жавоб берадиган тўрт қаватли муҳташам бино қад ростлади. Унда жаҳоннинг энг илғор клиникалари андозалари асосида шароит ва имкониятлар яратилган. Масалан, эшиклари ҳам бино ичига ва ҳам ҳовлига очиладиган лифт шошилинч келтирилган беморларни гавжум фойедан юрмай машинадан тўғри лифтга олиб кириш имконини беради. 
 
Нейрожарроҳлик, неврология, кардиология, урологияга ихтисослашган ушбу марказ энг илғор диагностика ускуналари ва бошқа тиббий асбоблар билан жиҳозланган. Жумладан, охирги авлод УТТ аппарати ташхис аниқлиги ва функционал имкониятлари нуқтаи назаридан мамлакатимизда қўлланилаётган саноқли ускуналардан бири. Шунингдек, марказнинг лаборатория, невропатология, радиология, эндокринология бўлимларида ҳам General Еlektrik, Siеmens каби машҳур компанияларда ишлаб чиқарилган тиббиёт техникалари воситасида юқори малакали тиббий хизмат кўрсатилмоқда. Кўчма рентген, нейрожарроҳлик столи, анестезиология ускунаси, микроиқлим ҳосил қилиш, ёритиш, сунъий нафас олдириш ва бошқа кўплаб йўналишлар бўйича энг замонавий қурилмалар билан жиҳозланган иккита жарроҳлик блокида жаҳон андозалари даражасида жарроҳлик амалиётини ўтказиш мумкин. Жонлантириш хоналари автоном коммуникация тизими билан таъминланган, бу хоналарда муайян беморга қулай ва зарур иқлим шароити ҳосил қилиб берилади. 
 
Бундан ташқари, жорий йилда шифо масканига “Siemens Acison SC 2000” русумли кардиоУЗИ, Буюк Британиянинг “BTL” компаниясида ишлаб чиқарилган физиотерапия муолажаси ускуналари жамланмаси келтириб ўрнатилди. Ҳозирда 52 ўринли стационар даволаш бўлимида пардозлаш ишлари якунига етиш арафасида. 
 
Албатта, муассасада замонавий ускуналар билан ишлай оладиган малакали кадрлар жамоасини шакллантиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу борада илмий-амалий ҳамкорлик бўйича Қозон шаҳрининг минтақалараро клиник диагностика маркази билан меморандум имзоланган. Ўтган давр мобайнида бир гуруҳ шифокорлар у ерда 160 соатлик курсларда малака ошириб қайтди ва ўзлаштирган билим-маҳоратини ҳозир амалиётга татбиқ этиш баробарида ҳамкасбларига ҳам ўргатмоқда. 
 
Бу ерда 25 киши доимий иш билан таъминланган. Стационар ва физиотерапия бўлимлари ишга туширилиши билан яна 30 дан зиёд янги иш ўрни яратилади. Марказ ўз фаолиятини бошлагандан буён ўтган қисқа вақт мобайнида 2 мингдан зиёд беморга юқори сифатли тиббий хизмат кўрсатди. 
Manba: uza.uz

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Ҳимолайда 2021 йилда йўқолган россиялик талаба йилдан кейин Непалдаги баланд тоғли буддавий монастирда топилди

Алина тоғ касаллиги сабаб ҳушидан кетган ҳолда монахлар томонидан топилган ва даволанган. Шу вақт ичида у тибет тиббиёти, медитация ва доривор ўсимликларни ўрганишга киришган.

Абдуқодир Ҳусанов учун катта маблағ сарфлашга тайёр гранд жамоа пайдо бўлди

«Манчестер Сити» ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов клуб рўйхатини ўзгартириши мумкин.

Ўзбекистонликлар май ойида 14 кун дам олади

Меҳнат кодексининг 208-моддасига асосан дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келган тақдирда, дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади.

Москвадаги барча аэропортлар фаолиятини тўхтатди

Шереметево рейсларга ўзгартиришлар киритилиши мумкинлигини эълон қилди. Аввалроқ, "гилам"0 сигнали туфайли Внуково, Домодедово ва Жуковскийда чекловлар жорий этилган эди.

Серхио Агуэро: «Абдуқодир Ҳусанов шу даражани 3-4 йил сақлаб қолса, дунёнинг энг яхши ҳимоячиларидан бирига айланиши мумкин»

"Манчестер Сити" афсонаси ҳисобланган Серхио Агуэро «шаҳарликлар» ёш юлдузлари — Нико O’Райли ва Абдуқодир Ҳусановнинг ўйинларига юқори баҳо берди.

Мбаппе жароҳатини даволаш ўрнига актриса билан ҳордиқ чиқармоқда. Клуб фанатлари жиддий норозилик билдирмоқда

«Реал Мадрид» мухлислари ҳужумчи Килиан Мбаппени мавсумнинг ҳал қилувчи палласида Италияда севгилиси билан ҳордиқ чиқараётгани учун кескин танқид қилишди.

Президентнинг хотинига ҳукм чиқарган судъя ўлик ҳолда топилди

Полиция воқеани ўрганмоқда, асосий версиялардан бири — ўз жонига қасд қилиш.

«Урушмоқчимисан?» Зеленскийнинг Беларусга йўллаган таҳдиди Ғарбни ҳайратда қолдирди

X ижтимоий тармоғи фойдаланувчилари Владимир Зеленскийнинг чегаранинг Беларусь томонидаги гўёки «ғалати фаоллик» учун Минскка жавоб қайтариш билан таҳдид қилган баёнотини фаол муҳокама қилмоқдалар.

Эрон яҳудийлари етакчиси Оятуллоҳ Хоманаийга содиқлик билдирди

Шу билан бирга, Исроилда ички норозилик кучаймоқда.

«Манчестер Сити» марказий ҳимоячисини арзон гаровга сотиб юбориши мумкин

«Манчестер Сити» ҳимоячиси Натан Аке фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин.

Абдуқодир Ҳусанов ота-онасига 330 минг долларлик вилла совға қилди

Бу ҳақда компания асосчиси Марат Хайруллаевич ўзининг шахсий Instagram саҳифасида очиқлади.

Уганда президентининг ўғли Туркиядан 1 млрд доллар ва энг гўзал қизни талаб қилмоқда

Уганда президентини ўғли, армия қўмондони Муҳузи Кайнеругаба Туркияга нисбатан баҳсли баёнот билан чиқди.

Жавоҳир Синдаров ва ижтимоий тармоқларни портлатган сурат

Бу лавҳа ҳар икки давлат фойдаланувчилари ўртасида қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди.

Теҳронда Олий раҳбар вафоти муносабати билан катта мотам маросими бўлиб ўтмоқда

Мотам санаси Эрон ва АҚШ ўртасида икки ҳафталик сулҳ бошланиши билан бир вақтга тўғри келди.

Гвардиола голда Ҳусановни айблади

«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола «Арсенал»га қарши кечган баҳсдаги (2:1) Жанлуижи Доннарумманинг хатоси ҳақида гапирди.

Россия Москвадаги парадга борадиган етакчилар рўйхатини эълон қилди

Россия Москвадаги парадга борадиган етакчилар рўйхатини эълон қилди, рўйхатда Марказий Осиё президентлари йўқ.

Исроилга жўнатиш учун 17 минг доллар сўраган раҳбар ушланди

Хорижий давлатларга ишга юбориш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди.

АҚШ Эронга зарба берди. Теҳрон америкаликларнинг ҳарбий кемаларига ҳужум қилди

Қўшма Штатлар ҳарбийлари Эроннинг Қешм оролидаги портга ва Бандар-Аббос шаҳрига зарбалар берди, деб хабар қилмоқда Fox News ва Ахios журналистлари.

Россия Суриядаги ҳарбий базани қайта қурмоқда

Бу ҳақда The Maritime Executive ихтисослашган ресурси хабар берди.

Трамп тузоққа тушиб қолди ва ундан қандай чиқишни билмайди – CNN

Ҳўрмуз бўғозини назорат қилиш — стратегик мувозанатини Эрон фойдасига ўзгартирди.

Хитой собиқ мудофаа вазирларига шартли ўлим жазоси берди

Хитой ҳукумати коррупция ва лавозим ваколатларини суиистеъмол қилишда айбланган икки нафар собиқ мудофаа вазирига шартли ўлим жазоси тайинланганини эълон қилди.

Эрон АҚШ таклифига ҳали жавоб бермади — Теҳрон ҳужжатни ўрганмоқда

Бу ҳақда Эрон Ташқи ишлар вазирлиги вакили Исмоил Бағоий маълум қилди.

Латвияда Россиядан учиб ўтган иккита дрон қулаб тушди, улардан бири нефт омборига зарар етказди

7 май кечаси ҳаво ҳудудига эҳтимолий таҳдид ҳақидаги хабарни Резекне шаҳри, шунингдек, Резекне, Балви ва Лудза ўлкалари аҳолиси олган

Трамп Эрон билан музокараларни АҚШда ўтказишни таклиф қилди

Дональд Трамп Эрон билан музокараларни АҚШ ҳудудида ўтказишни таклиф қилди.

Чекка ҳудудда ярим аср 16 та қишлоқ суяниб келган тиббиёт маскани буткул янгиланди

1972 йилда қурилган Ургут туманининг “Баҳрин” маҳалласидаги 21-сонли оилавий поликлиника 16 та қишлоқ аҳолиси — 13 мингдан ортиқ инсон учун ягона тиббиёт маскани ҳисобланади. Бу бино қурилганидан бери, яъни ярим асрдан ошиқ вақт давомида капитал таъмир кўрмаган.

Жиззахда вагонда селфига тушмоқчи бўлган ўсмирни ток урди

Жабрланувчи шифохонага етказилиб, жонлантириш бўлимига ётқизилган.

Ўзбекистонда йирик фирибгарликда айбланган Туркия фуқароси Перудан Тошкентга экстрадиция қилинди

Маълум қилинишича, Интерпол каналлари орқали қидирувга берилган шахс Перудан Ўзбекистонга олиб келинган.

Ишга киритиш, рухсатнома олиш ва нафақа тайинлаш билан боғлиқ ноқонуний ҳолатлар аниқланди

Коррупцияга қарши курашиш йўналишида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ва Ички ишлар органлари билан ҳамкорликда ҳудудларда бир нечта тезкор тадбирлар ўтказилди.

Исроил Ливан жанубидаги ҳужумларни давом эттирмоқда

NNA маълумотига кўра, Исроил ҳарбий самолётлари эрталабдан Кефре ва Жебшитга зарбалар берган.

БМТ Хавфсизлик Кенгаши БААга ҳужумлар бўйича ёпиқ мажлис ўтказади

Бу ҳақда Al Jazeera дипломатик манбага таяниб хабар берди.

Чегарада туннеллар орқали қонунбузарликка қарши жавобгарлик кучайтирилади

Айниқса, ер остида ноқонуний қурилган туннеллар ёки бошқа инфратузилмалардан фойдаланиб чегарани кесиб ўтиш оғирлаштирувчи ҳолат сифатида белгиланмоқда.

Самарқанддаги «заправка»да ёнғин чиқди

Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва етказилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Ленинград вилоятининг Кириши шаҳридаги нефтни қайта ишлаш заводига ҳужум қилинди

Ҳужум фонида Пулково аэропорти ишини чеклади, камида 17 та авиарейс кечиктирилди.

Хитойнинг Хунань провинциясидаги пиротехника заводида портлаш юз берди

​Хитой раиси Си Жинпин ҳодиса юзасидан зудлик билан текширув ўтказиш ва айбдорларни қаттиқ жавобгарликка тортиш бўйича кўрсатма берди.

Оқ уй яқинида яна бир отишма содир бўлди

Associated Press агентлигининг хабар беришича, Оқ уй вақтинча ёпиб қўйилган.

Қозоғистондаги металлургия заводида кучли портлаш юз берди

Дастлабки маълумотларга кўра, фавқулодда ҳолат оқибатида 2 киши ҳалок бўлган, 5 киши жароҳатланган.

Измирда нималарни татиб кўриш мумкин?

Бугунги кунда саёҳатда фақат манзил эмас, балки сафар давомида татиб кўриладиган таъмлар ҳам алоҳида аҳамият касб этмоқда. Сўнгги йилларда гастрономик саёҳат, яъни “foodie exploration” — глобал туризмга сезиларли таъсир кўрсатаётган муҳим йўналишга айланди. Замонавий сайёҳлар кўпинча саёҳатларини машҳур диққатга сазовор жойларни зиёрат қилиш билан бир қаторда, унутилмас гастрономик тажрибалар асосида режалаштирмоқда.

Испанияда 40 тоннагача кокаин мусодара қилинди

Испания полицияси Атлантика океанида рекорд даражадаги — тахминан 40 тонна кокаинни мусодара қилди.

АҚШда United Airlines самолёти қўниш вақтида юк машинасига урилиб кетди

FAA ва NTSB маълумотларига кўра, Boeing 767-400 самолёти Венециядан 200 дан ортиқ йўловчи билан парвоз қилган.

Қорақалпоғистонда кадастр бўлими раҳбари пора билан ушланди

Ҳозирда кадастр раҳбарига нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.