Ҳиндистондаги бўрон маҳаллий аҳолини бой қилди

Ҳиндистондаги бўрон маҳаллий аҳолини бой қилди

Ҳиндистоннинг Андра-Прадеш штатидаги бўрон маҳаллий денгизчиларни «бой қилди». Тўлқинлар олтинни қирғоққа олиб келган.

Қимматбаҳо металлдан ясалган буюмлар балиқчилар томонидан топилган ва улар бир неча юз минг рупий ишлашга муваффақ бўлишган. Бу хабар ёнғин каби шаҳарчага тарқалди ва қисқа вақтдан сўнг деярли бутун маҳаллий аҳоли пляжга "кўчиб келди".

Маҳаллий полициянинг таъкидлашича, минтақадаги бир неча ибодатхоналар ва эски уйларни сув босгандан кейин сувда олтин бўлаклар топилган.

Бироқ, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг фикрига кўра, маҳаллий аҳоли ўзларини бойитишга қодир эмаслар, чунки қирғоқда қимматбаҳо металларнинг катта зарралари топилмаган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!