Ҳиндистонда камида 75 киши кучли ёмғирлар қурбонига айланди

Ҳиндистонда камида 75 киши кучли ёмғирлар қурбонига айланди

Ҳиндистоннинг ғарбий ҳамда жануби-шарқий қисмида кучли ёмғир туфайли камида 75 киши ҳалок бўлди.

Маҳаллий "Hindu" нашрининг ёзишича, кучли ёмғир Солапур, Сангли ва Пуна шаҳарларида биноларнинг қулашига ҳамда электр таъминотининг узилишига олиб келган. Шунингдек, 100 дан ортиқ дарахтларни қўпориб ташлаган. Мутахассислар томонидан 20 мингдан ортиқ аҳоли эвакуация қилинган.

117 йил ичида кузатилган энг кучли ёғингарчилик сифатида қайд этилган Теленгана штатида эса табиий офат 50 кишининг ҳаётига зомин бўлган.

Расмийларнинг сўзларига кўра, оқибатларни бартараф этиш учун фавқулодда ишлар давом этмоқда.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!