Ҳиндистонда иккита поезд тўқнашди: 51 киши ўлди, 100 дан ортиқ одам ярадор

Ҳиндистонда иккита поезд тўқнашди: 51 киши ўлди, 100 дан ортиқ одам ярадор

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Покистонда иккита поезд тўқнашгани ҳақида хабар берилган эди. Покистон жанубида икки йўловчи поездининг тўқнашуви натижасида камида 32 киши ҳалок бўлган ва 64 киши жароҳат олганди.

Маҳаллий ҳокимият маълумотларига кўра, душанба куни Покистоннинг учинчи йирик вилояти Синдда яна иккита поезднинг тўқнашуви натижасида 51 киши ҳалок бўлди ва 100 дан ортиқ одам жароҳат олди. Бу ҳақда Интерфакс хабар бермоқда.

Тўқнашув олдиндаги поезднинг релсдан чиқиб кетиши туфайли содир бўлган, кейинги поезд ҳайдовчиси бир неча дақиқалик фарқ билан тормоз беришга уринди, аммо тўқнашувнинг олдини ололмади, деб ёзади ОАВ.

Ҳарбийлар қутқарув ишларида иштирок этишди, оғир техника жалб қилинган, ярадорларни тиббий муассасаларга этказиб бериш учун вертолётлар ишлатилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!