Ҳайдаробод шаҳрининг мусулмонча номини ўзгартириш таклифи Уттар Прадеш штати ҳукумати раҳбари ва Ҳиндистондаги ҳукмрон БЖП партиясининг вакили Йоги Адитьянатх томонидан қўллаб-қувватланди, деб хабар берган АНИ ахборот агентлиги.
Адитьянатх шаҳар сайлов кампаниясида қатнашиш учун Телангана ва Андра Прадеш штатларининг пойтахти бўлган Ҳайдарободга етиб келган.
Нутқлардан бирида Уттар-Прадеш ҳукумати раҳбари шундай деди: "Баъзилар мендан Ҳайдарободни Бҳагянагар деб ўзгартириш мумкинми деб сўрашади. Нима учун бундай эмас дедим. Мен уларга БЖП Уттар-Прадешда ҳокимият тепасига келганидан кейин Файзободни Айодҳа ва Оллоҳобод Праяграж деб ўзгартирганимизни айтдим. Унда нега Ҳайдарободни Бҳагянагар деб ўзгартириш мумкин эмас?"
Эслатиб ўтамиз, Ҳайдаробод шаҳрига Бобурийлар империясининг султони Муҳаммад Қули асос солган. Шаҳар Ҳайдар (шер) тахаллуси билан ҳам танилган тўртинчи солиҳ халифа Али ибн Абу Толибнинг исмини олган.
Ҳиндистондаги ҳукмрон БЖП партияси (Бҳаратия Жаната партияси, Ҳиндистон халқ партияси) Ҳиндутва мафкураси - ҳинд миллатчилигини эътироф этади. Ушбу мафкурага кўра, ислом ва христианлик ёт динлардир.
БЖП партияси раҳбарлари Бобурийлар даври билан боғлиқ топонимларни сиқиб чиқариш сиёсатини давом эттириш тўғрисида бир неча бор таъкидлаган. Файзобод ва Оллоҳобод шаҳарларининг қайта номланиши ушбу курашнинг энг муҳим эпизодлари ҳисобланади.
Мусулмон аҳолиси 160 миллиондан ортиқ бўлган Ҳиндистон каби мамлакатда расмийларнинг бундай сиёсати миллат бирлигига ҳисса қўшмаслиги аниқ.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Қайд этилишича, табиб халқ табобати соҳасида фаолият юритиш гувоҳномасининг амал қилиш муддати тугаганига қарамай, одамларга хизмат кўрсатишда давом этган.
Исроил Сурия ҳудудининг бир қисмини оккупация қилиб турганига қарамасдан, Дамашқ ҳукумати билан хавфсизлик масалалари бўйича келишувга эришишга интилаётганини билдирди.
АҚШ президенти Дональд Трамп миллатга қилган навбатдаги мурожаатида ўз маъмурияти фаолиятини юқори баҳолаб, мамлакатдаги мавжуд муаммолар учун собиқ президент Жо Байден бошчилигидаги демократларни айблади. Тахминан 20 дақиқа давом этган чиқишида у иқтисод, хавфсизлик, миграция ва ташқи сиёсат масалаларига тўхталиб ўтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.