Hilton “Tashkent City”даги номерлардан бирининг нархи 2460 доллар?! Қолган нархлар билан танишинг

Hilton “Tashkent City”даги номерлардан бирининг нархи 2460 доллар?! Қолган нархлар билан танишинг

Hilton Tashkent City меҳмонхонаси 2020 йилнинг 1 февралидан меҳмонларни қабул қила бошлайди, деб хабар берди Spot.

Номерларни ҳозирдан эътиборан брон қилиш мумкин. Меҳмонхонада стандарт номер нархи 194 доллардан 258 долларгача, вакиллик номери 236 доллардан 310 долларгача, бурчакдаги номерлар 353 доллардан 457 долларгача, президент люкси 1959 доллардан 2460 долларгача.

21 қаватли меҳмонхонада 258 та номер бўлиб, улардан саккизтаси президент люкси ҳисобланади.

Меҳмонхона ҳудудида учта Izakaya Pan Asian Restaurant & Lounge, Shosh Restaurant ва Tumbler Bar ресторанлари бор.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!