Хабар бериб бораётганимиздек, Тошкент шаҳар суди ва Тошкент шаҳар маъмурий суди томонидан ҳуқуқий жиҳатдан кўмакка муҳтож фуқаролар учун галдаги сайёр қабул бўлиб ўтди.
Юнусобод туманидаги “1-Отчопар” маҳалла фуқаролар йиғинида ўтган сайёр қабулда Тошкент шаҳар суди раиси Эркин Ходжакулов, Тошкент шаҳар маъмурий суди раиси Улуғбек Алмамедов ва Тошкент шаҳар суди раис ўринбосарлари Акбарали Турабов ва Мақсудбек Саидов, Тошкент шаҳар суди судьяси Анвар Ёриев, фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро суди раиси Рустам Тангабаев, жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман суди раиси Муроджон Мирзажонов ҳамда раис ўринбосари Фотима Исмаилова, шунингдек судьялар фуқароларнинг мурожаатларини қабул қилишди.
Сайёр қабулда жами 50 нафар фуқаролар қабул қилинди. Қабул қилинган фуқароларнинг 24 нафари жиноят ишлари бўйича, 21 нафари фуқаролик ишлари бўйича, 2 нафари иқтисодий ишлар бўйича ва 3 нафари маъмурий судларга оид мурожаатларни ташкил этади. Шундан 36 нафар фуқаронинг оғзаки мурожаати, 14 нафар фуқаронинг ёзма мурожаатлари қабул қилинди. Жами 50 та мурожаатлардан 36 таси бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилди, 14 та мурожаат жойида ижобий ҳал этилиб, мурожатлар қаноатлантирилди.
Шунингдек, жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман суди томонидан 12 нафар шахс жазони ўташдан муддатидан олдин озод қилинди.
Тошкент шаҳар суди матбуот хизматининг маълумот беришича, Тошкент шаҳар суди ва Тошкент шаҳар маъмурий суди томонидан ўтказиладиган галдаги сайёр қабул эса 7 октябрда Мирзо Улуғбек туман фуқаролари учун бўлади.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
ESPN телеканалининг Британия таҳририяти журналисти Марк Огден Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусановнинг «Манчестер Сити»даги ўсишини юқори баҳолади.
Шу билан бирга, Бирлашган Араб Амирликлари Эронга тегишли активларни музлатиш чораларини кўришни бошламоқда, бу эса Теҳрондаги ҳукмрон режимни қўллаб-қувватлашнинг муҳим манбаларидан бирига хавф туғдиради.
Reuters агентлигининг Теҳрондаги манбаларига таяниб хабар беришича, Эрон воситачилик уринишлари ва АҚШ билан мумкин бўлган алоқалар фонида музокаралар олиб бориш позициясини мустаҳкамлади.
Навоий вилояти ИИБ ахборот хизмати гуруҳи раҳбари Фаёзжон Қосимовнинг «Xabar.uz»га маълум қилишича, наркокурьерлар бот «хизмати» орқали бир-бирини топишган. Ва бот хизмати улар учун заҳарли тармоқ вазифасини ўтаган.
Эрон ахборот агентлиги Тасним хабарига кўра, Теҳрон АҚШ президенти Доналд Трамп учун бир нечта сюрпризлар тайёрлади, улар яқин кунларда эълон қилинади.
АҚШ ва Исроил Эронга қарши кенг кўламли уруш бошлаганидан йигирма кундан зиёд вақт ўтган бир паллада Қўшма Штатлар ҳарбийлари орасида ташвиш ва хавотир кучаймоқда, деб ёзмоқда HuffPost нашри.