Ҳайдовчилар диққатига! Ўзбекистоннинг энг катта автомобиль йўли вақтинча ёпилди

Ҳайдовчилар диққатига! Ўзбекистоннинг энг катта автомобиль йўли вақтинча ёпилди

Айни пайтда Тошкент шаҳри ва республикамизнинг саккиз вилоятини ҳамда Қорақалпоғистон Республикасини боғловчи М-39 Олмаота Бишкек Тошкент Термиз автомобиль йўли 865-километрининг Тошкент вилояти Чиноз тумани ҳудудида жойлашган Яллама кўпригида қурилиш ишлари олиб борилмоқда.

Шу сабабли республикамизнинг бошқа вилоятларидан Тошкент шаҳрига келаётган автомобиллар тирбандлиги юзага келмоқда.

Тошкент вилояти Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасининг ЎзАга маълум қилишича, Олмаота Бишкек Тошкент Термиз автомобиль йўлининг 871-километрида жойлашган иккинчи даражали йўл орқали М-34 Тошкент Душанбе йўлига ўтиб, Тошкент шаҳрига етиб олиш мумкин.

Тошкент вилояти ЙҲХБ ҳайдовчилардан вақтинчалик ноқулайликлар учун узр сўрайди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!