Исроилнинг Ғазога 62 кундан бери инсонпарварлик ёрдамини тўлиқ тўхтатиб қўйиши натижасида, фаластинликлар озиқ-овқат заҳиралари тугаб бораётган жамоат ошхоналарига боғланиб қолишди.
Ғазо шаҳридаги кўчирилган фаластинлик Аҳмад ал-Нажжор "Al Jazeera" телеканалига шундай деди: "Битта овқат топиш имконсиз вазифага айланди. Бу ердаги одамлар бирин-кетин хайрия ташкилотларининг озиқ-овқат заҳиралари тугаб, фаолиятини тўхтатаётганини ва аҳолига зарур ёрдам кўрсата олмаслигини эълон қилганининг гувоҳи бўлишди."
Захираларнинг камайиши бозор дўконларида асосий озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг кескин ошишига олиб келди. Ал-Нажжор: "Агар пулингиз бўлса, бирор тузукроқ нарса топишингиз мумкин," деди ва бутун Ғазо бўйлаб кўпчилик одамларнинг сотиб олишга қурби етмаслигини қўшимча қилди.
"Тўсиқнинг нариги томонида юк машиналари тўпланиб турган бир пайтда, одамлар, ҳатто болаларнинг аҳволи оғир бўла туриб, уларнинг ичкарига киритилмаслиги жуда алам қилади ва ғазаблантиради."
Россия Хавфсизлик кенгаши котиби ГФР канцлери Мерцнинг Германия Украинанинг Россия ҳудудига зарба бериш масофаси бўйича чекловларни бекор қилаётгани ҳақидаги сўзларига шундай изоҳ берди.
2025 йил 1 июнь куни Украина Хавфсизлик хизмати (СБУ) томонидан амалга оширилган “Паутинa” номли махсус амалиёт доирасида Россиянинг икки муҳим стратегик ҳаво базаси дронлар орқали ҳужумга учради.
Жанубий Каролина штатидан АҚШ Конгресси сенатори Линдси Грэм қамоққа олиниши керак. Сабаби, у Украина Президенти Владимир Зеленский билан бирга АҚШни Россия билан урушга тортиб киритишни истамоқда.
АҚШ ва Хитой савдо бўйича келишувига эришолмаслиги мумкин. Доналд Трамп Си Жинпингни «жуда қаттиқ» ва келишувга бориши қийин етакчи деб атади. Бу айниқса камёб металллар экспортидаги баҳслар фонида содир бўлмоқда.
НАТО Европа мамлакатларини Россия хавфига жавобан қитъадаги ҳаво мудофааси имкониятларини беш баробар оширишга чақирди. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги хабар берди.
Ўша пайтда у уч ёшда эди. Ҳодиса содир бўлган кечаси унинг ота-онаси дўстлари билан кечки овқатда бўлишган, қизалоқ эса меҳмонхона хоналарида уйқуда бўлган. Айни пайтда номаълум шахс уни олиб кетган.
Россиянинг энг йирик IТ-ассоциациялари президент Владимир Путинга мурожаат билан чиқиб, бу ҳолат компанияни тортиб олишга уринишга ўхшашини айтган, бироқ бу мурожаат жавобсиз қолган.
Deutsche Bahn темирйўл компанияаи поездлар ҳаракатида чекловлар бўлишини эълон қилди. Бу кўплаб минтақавий темирйўл йўналишлари ҳамда халқаро рейсларга таъсир қилади.
Трамп қуролли кучлар захиралари тарихда кузатилмаган даражада тўлдирилаётганини маълум қилди. У бу орқали армияни дунёдаги энг кучли кучга айлантиришни мақсад қилганини таъкидлади.
«Disney» компанияси бутун дунё бўйлаб кино, телевидение ва молия бўлимларида фаолият юритаётган юзлаб ходимларни ишдан бўшатишини эълон қилди. Бу қарор компания харажатларини қисқартириш режасининг давомидир.