ЖССТнинг Европа бюроси тадқиқотчилари ҳатто оз миқдордаги алкогол ҳам бир қатор саратон касалликларига олиб келишини аниқлади.
Спиртли ичимликлар, жумладан, тўғри ичак саратонига, аёлларда эса кўкрак саратонига сабаб бўлиши мумкин экан. Бундан ташқари, ўнлаб ноинфекцион касалликнинг келиб чиқиши ҳам айнан алкоголь билан боғланади.
ЖССТ маълумотига кўра, Европа минтақасида ҳар куни алкоголь туфайли 2545 киши вафот этяпти. Ташкилотнинг Европа бюроси ходими Нино Бердзулининг айтишича, 2018 йилда минтақада 45 минг аёлнинг алкогол оқибатида сут безлари саратонига чалингани аниқланган, улардан 12 минг нафари вафот этган. Бундан ташқари, 59 200 та йўғон ва тўғри ичак саратони ҳолатларига ҳам спиртли ичимликлар туртки бергани маълум бўлди, беморлардан 28 200 нафари қазо қилган.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, алкоголнинг тури ва миқдоридан қатъи назар, у саратон касалликларига сабаб бўлаверади.
Ижтимоий тармоқларда "Кийим-кечак дўкони рекламаси одоб-ахлоқ меъёрларига мос келмайдиган тарзда жойланиб, миллий ва оилавий қадриятларга зид образ ва ибораларда берилгани...” жамоатчилик томонидан кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.
Саудиялик машҳур спорт журналисти ва телебошловчи Валид Ал Фараж "Ал Наср" ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг охирги вақтлардаги хатти-ҳаракатларига кескин муносабат билдирди.
Янцзи дарёсида барпо этилган “Уч дара” (Санся) тўғони бугунги кунда дунёдаги энг кучли ГЭС сифатида тан олинган. Унинг узунлиги 2300 метрдан ортиқ, баландлиги эса 181 метрни ташкил этади.
Аниқланишича, Яшнобод банк филиалида бўлим бошлиғи вазифасида ишловчи фуқаро Э.Н. «А.» МЧЖ масъул шахслари ва бошқалар билан ўзаро тил бириктириб, «Б.Б.» МЧЖга 120 минг АҚШ доллари кредит ажратилишига эришган
Қаддафий тарафдорлари кўпчиликни ташкил этувчи Бани Валиддаги катта йиғин 2011 йилдаги «Араб баҳори» қўзғолонидан кейин мамлакатда сақланиб қолаётган чуқур сиёсий бўлинмаларни яна бир бор намоён қилди. Ўша воқеалардан сўнг Ливия узоқ йиллар давомида беқарорлик ва ихтилофлар гирдобида қолиб келмоқда.
Учрашувда Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида олий даражадаги ўзаро ишонч ва яқин мулоқотга асосланган муносабатлар анча жадал ривожланиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди. Қувонарлиси, 2025 йил икки томонлама ҳамкорлик учун муҳим ва самарали босқич бўлди.
Кубада жиддий ёқилғи танқислиги кузатилмоқда ва таъминот тўлиқ тўхтаса, орол инфратузилмаси учун ҳалокатли оқибатларга олиб келиши мумкин, деб ёзади The Guardian.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркия Республикасига расмий ташрифи доирасида мамлакатимиз Биринчи хоними Зироат Мирзиёева Туркия Биринчи хоними Эмине Эрдоған билан биргаликда “Анқара Палас” музейи билан танишди.