Hamster Kombat: Россияда мактаб ўқувчиси телефон ўйини сабаб руҳий касаллар шифохонасига ётқизилди

Hamster Kombat: Россияда мактаб ўқувчиси телефон ўйини сабаб руҳий касаллар шифохонасига ётқизилди

Маълумотларга кўра, Россиянинг Тюмен шаҳрида мактаб ўқувчиси Hamster Kombat туфайли руҳий касалликлар шифохонасига тушиб қолган.

Аниқланишича, ўқувчи ўйин давомида телефон экранини тинимсиз босиб, танга йиғишга муккасидан кетган ва натижада психиатр ёрдамига муҳтож бўлиб қолган.

Яъни, 14 ёшли бола ўйинда максимал балл тўплаш мақсадида ҳар уч соатга будильник қўйган. Чунки мазкур вақт оралиғида ўйиндаги тангалар йиғилиб қолади. Айнан мана шундай одат натижасида ўқувчида уйқу меъёри бузилган.

Оқибатда уйқусизлик борган сари узоқ давом этган ва оқибатда саккизинчи синф ўқувчисида галлюцинация (йўқ нарса ва ҳодисаларни бордек идрок этиш) юз берган. Шундан сўнг боланинг ота-онаси психиатрга мурожаат қилган.

Ҳозирда ўқувчи шифохонада ва аҳволи яхши, - дейилади хабарда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!