ҲАМАС сиёсий идорасини Қатардан Ироққа кўчирмоқчи — The National
Қатар ва Америка Қўшма Штатлари ҲАМАС раҳбариятига Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш ва гаровга олинган исроилликларни озод қилиш бўйича музокараларда кўпроқ мослашувчанлик кўрсатиш учун босим ўтказаётгани сабабли ҳаракат ўзининг сиёсий идорасини Доҳадан Бағдодга кўчириши мумкин.
Нашрнинг хабар беришича, Қатар расмийлари ҲАМАС раҳбариятига агар ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга эришилмаса, ҳаракатнинг Доҳадаги ваколатхонасини ёпиш ва Ғазо сектори ташқарисидаги активларини музлатиш билан таҳдид қилган.
"ҲАМАС сиёсий бюроси раҳбари Исмоил Хония ўтган ой Ироқ Бош вазири Муҳаммад ал-Суданий ва республика ҳукуматининг бошқа аъзолари билан бу имкониятни муҳокама қилган. Ироқ ҳукумати ҳаракатнинг сиёсий идорасини Бағдодга кўчириш имкониятини маъқуллаган", деб ёзади The National.