Ҳакан Фидан Украина бўйича саммитда иштирок этади

Ҳакан Фидан Украина бўйича саммитда иштирок этади

Дипломатик манбалардан олинган маълумотларга кўра, Туркия ташқи ишлар вазири Ҳакан Фидан 15-16 июнь кунлари Швейцарияда бўлиб ўтадиган Украина бўйича тинчлик саммитида иштирок этади.

Фидан саммит очилишидаги нутқида Украинадаги можаронинг ҳалокатли оқибатлари, унинг минтақавий ва глобал салбий оқибатларига алоҳида тўхталиб ўтади. Шунингдек, у можаронинг тарқалиши ва оммавий қирғин қуролларини қўллаш хавфи ортиб бораётганини қайд этади.

Фидан Туркиянинг Украинанинг ҳудудий яхлитлиги, суверенитети ва мустақиллигини қўллаб-қувватлагани ҳақида баёнот беради. У саммитда мазмунли натижаларга эришиш учун барча томонларнинг иштирок этиши муҳимлигини таъкидлаб, Қора денгиз дон келишуви каби ташаббусларда, шунингдек, 2022 йил март ойида Истанбулда бўлиб ўтган музокараларда Туркиянинг етакчи ролини эслатиб ўтади.

❕ Вазир, шунингдек, Туркиянинг дипломатик йўллар билан урушни эрта тугатиш тарафдори эканлигини ва адолатли ва барқарор ечимга эришиш учун халқаро саъй-ҳаракатларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёр эканлигини таъкидлайди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!