Ҳафта охирида жазирма иссиқ чекинади

Ҳафта охирида жазирма иссиқ чекинади

24-25 июнда республикада об-ҳаво ёғингарчиликсиз бўлади. Ҳарорат кечаси 19-24 даража, кундузи 35-40 даража иссиқ бўлади.

«Ўзгидромет» матбуот хизмати хабар қилишича, 26 июнда мамлакатимиз шимолига, 27 июнда қолган ҳудудларга Волгабўйидан совуқ антициклоннинг кириши кутилмоқда. 

Ҳаво ҳарорати 8-10 даражага пасайиб, 27-30 даражани ташкил қилади, бу меъёрий ҳароратдан 5-6 даражага пастдир, тунги ҳарорат эса ўша меъёрларда сақланиб қолади — 19-24 даража бўлади. Совуқ фронт ўтиши билан яна шамол кучайиб, 15-20 м/с тезликда эсиши прогноз қилинмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!