Гюндоган Туркия клуби билан оғзаки келишувга эришди

Гюндоган Туркия клуби билан оғзаки келишувга эришди

"Барселона"нинг германиялик футболчиси Илкай Гюндоган "Галатасарой"га ўтиши мумкин.

Келиб чиқиши Туркияга бориб тақаладиган тажрибали ярим ҳимоячи “сариқ-қизиллар” билан оғзаки келишувга эришди.

Испания матбуоти туркиялик футболчи дастлаб “Галатасарой”га ўтишни хоҳлагани, бироқ “Барселона” раҳбарияти ижара асосида юборишга рухсат бермагани ҳақида хабар тарқатган эди. "Каталонияликлар" Илкай Гюндоганни сотмоқчи.

Аввалроқ ярим ҳимоячининг "Барселона" мураббийидан норози эканлиги тўғрисида хабар берилганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!