Ғузорда 4 ёшли бола номаълум касалликдан вафот этгани хабар қилинди

Ғузорда 4 ёшли бола номаълум касалликдан вафот этгани хабар қилинди

Қашқадарё вилояти Ғузор туманида 4 ёшли бола номаълум касалликдан вафот этгани хабар қилинди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳолат юзасидан муносабат билдирди.

Келтирилишича, туманда 4 ёшли бола номаълум касалликдан вафот этгани, айни пайтда унинг 6 ёшли оила аъзоси ҳам оғир аҳволда жонлантириш бўлимида ётгани, шифокорлар уларга ташхис қўя олишмагани ҳақида ижтимоий тармоқларда хабарлар тарқалган.

Мазкур ҳолатни ўрганиш ва вазиятга аниқлик киритиш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан малакали профессор-шифокорлардан иборат маxсус тиббий бригада тузилиб, зудлик билан Ғузор туманига юборилган.

«Соғлиқни сақлаш вазирлиги бу ҳолатни ўз назоратига олган. Ўрганиш натижалари ҳақида батафсил маълумот берилади», дейилади хабарда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!