Ўзбекистонда бир ой ичида гўшт, шакар ва айниқса, гуруч нархи сезиларли ошди. Бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари нархида ўзгариш у қадар катта бўлмаган. Буни Давлат статистика қўмитаси тақдим этган янги маълумотдан кўриш мумкин.
2019 йил 25 январь ҳолатига кўра тақдим этилган янги рўйхатда 1 кг. мол гўштининг минимал нархи бир ой аввалгидан 2 минг сўмга кўтарилиб, 28 минг сўмни ташкил этди. Максимал нархи эса 55 минг сўм бўлди. Декабрь охиридаги маълумотда 1 кг. мол гўштининг энг қиммати 40 000 сўмгача деб кўрсатилганди (15 минг фарқ).
Озиқ-овқат маҳсулотлари орасида бир ой ичида сезиларли қимматлаш гуручда кузатилди. Бир ой аввал гуруч нархи 4000 сўмдан 13 000 сўмгача деб қайд этилган бўлса, янги рўйхатда 5000 сўмдан 25 000 сўмгача кўтарилди.
Шакар нархи бир ой аввал 4 200 сўмдан 5 500 сўмгача кузатилган бўлса, ҳозир 4 500 сўмдан 6000 сўмгача нархланмоқда.
Бошқа озиқ-овқат, ноозиқ овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари нархида у қадар катта ўзгариш бўлмаган.
Давлат статистика қўмитаси айрим турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал-максимал истеъмол нархлари маълумотлари танланма статистик кузатув тамойилларига асосан олинганини билдирган.
Алина тоғ касаллиги сабаб ҳушидан кетган ҳолда монахлар томонидан топилган ва даволанган. Шу вақт ичида у тибет тиббиёти, медитация ва доривор ўсимликларни ўрганишга киришган.
Меҳнат кодексининг 208-моддасига асосан дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келган тақдирда, дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади.
Олдин имтиёз фақат В2 ва ундан юқори даражалар учун берилар эди, энди қоидалар В1 даражасига ҳам кенгайтирилди: у чет тилидан 75% балл беради, В2 ва ундан юқори эса 100%.
1972 йилда қурилган Ургут туманининг “Баҳрин” маҳалласидаги 21-сонли оилавий поликлиника 16 та қишлоқ аҳолиси — 13 мингдан ортиқ инсон учун ягона тиббиёт маскани ҳисобланади. Бу бино қурилганидан бери, яъни ярим асрдан ошиқ вақт давомида капитал таъмир кўрмаган.
Коррупцияга қарши курашиш йўналишида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ва Ички ишлар органлари билан ҳамкорликда ҳудудларда бир нечта тезкор тадбирлар ўтказилди.
Айниқса, ер остида ноқонуний қурилган туннеллар ёки бошқа инфратузилмалардан фойдаланиб чегарани кесиб ўтиш оғирлаштирувчи ҳолат сифатида белгиланмоқда.