Гризманн Франция терма жамоасидаги фаолиятини якунлаганини эълон қилди
Мадриднинг "Атлетико" клуби ҳужумчиси Антуан Гризманн Франция термасидаги фаолиятини якунлади.
"Хотираларга тўла юрак билан ҳаётимнинг ушбу бобини ёпаман. Ушбу ажойиб уч рангли саргузашт учун раҳмат ва тез орада кўришгунча", – деди 33 ёшли футболчи.
Гризманн Франция терма жамоасидаги дебютини 2014 йилнинг март ойида ўтказган. Ўшандан бери у терма сафида 137 ўйин ўтказиб, 44 та гол урган. У 2018 йилги жаҳон чемпиони, 2022 йилги жаҳон ва 2016 йилги Европа вице-чемпиони, 2021 йилги Миллатлар Лигаси ғолиби.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).