Google энг кучли квант компьютерини яратди, аммо дарҳол уни махфийлаштиришди

Google энг кучли квант компьютерини яратди, аммо дарҳол уни махфийлаштиришди

Янги ишланма ҳақида тафсилотлар йўқ ва Google квант компьютерини яратувчиларнинг ўзи бу борада ҳеч қандай изоҳ беришмаяпти.

Google томонидан энг кучли квант компьютерини яратганлиги ҳақидаги хабар (NASA) аэронавтика ва коинот тадқиқотлари бўйича миллий бошқарманинг веб-сайтида пайдо бўлди, аммо кейинчалик баъзи сабабларга кўра маълумотлар ўчирилди. Financial Times журналистлари ҳисоботни ўрганиб чиқишга муваффақ бўлишди ва қуйидагиларни билиб олишди.

Тақдим этилган маълумотларга кўра, Google нинг квант процессори ҳисоблаб чиқиш учун бор-йўғи 3 дақиқа 20 сонияни сарфлаган, ваҳоланки, IBM нинг энг илғор Summit суперкомьпютерига бунинг учун таҳминан 10 000 йил вақт керак бўлар эди. Бундан ташқари, ишланма бир вақтнинг ўзида битта ҳисобни амалга оширишга қодир.

Google квант компьютерларининг муаллифларининг қайд этишича, ҳозирча гап ишланманинг тижорат истиқболлари ҳақида кетмаяпти. Таъкидланишича, квантли компьютерларни амалий вазифалари билан боғлиқ ечимларни ҳал қилиш учун бир неча йил керак бўлар экан.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!