Германия канцлерлигига номзод Алис Вайдел бу ҳақда Bild нашрига берган интервюсида айтиб ўтди.
"Биз Европадаги қўшниларимиз билан яхши муносабатларга эга бўлишни хоҳлаймиз. Шу билан бирга, йирик давлатлар, жумладан, Россия билан ҳам жуда яхши алоқалар ўрнатишни истаймиз. Биз, аввало, ўз мамлакатимизга зарар етказадиган санкциялар сиёсатини тугатмоқчимиз", — дея таъкидлади билдирди Вайдел.
Россияга қарши фикр билдирмаётганини у айнан "жуда яхши муносабатларни сақлаш истаги" билан изоҳлади.
"Доналд Трамп ҳам Россияни танқид қилмайди. Биз ҳаммамиз музокара столи атрофида ўтиришимиз керак. Мен буни жиддий сиёсат деб ҳисоблайман", — дея қўшимча қилди Вайдел.
Bild'нинг ёзишича, “Германия учун муқобил” партиясининг сайловолди дастурида Россияга қўйилган санкцияларни олиб ташлаш ва эркин савдони тиклаш зарурлиги кўрсатилган. Бундан ташқари, ушбу партия аъзолари Россия газини Европага етказиб берган “Шимолий оқим” қувурини таъмирлаш керак, деб ҳисоблайди.
Россия Хавфсизлик кенгаши котиби ГФР канцлери Мерцнинг Германия Украинанинг Россия ҳудудига зарба бериш масофаси бўйича чекловларни бекор қилаётгани ҳақидаги сўзларига шундай изоҳ берди.
Украина Ташқи разведка хизмати Россиянинг 20 та заводи ҳақида ишончли маълумотларга эга. 2024-2025 йиллар мобайнида Россия ва Хитой ўртасида авиация соҳасидаги ҳамкорликнинг камида 5 та ҳолати қайд этилган.
Шамолли об-ҳаво ва шамол энергетикаси орқали электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажмининг ортиши туфайли Германияда электр энергияси нархи пасайиб, бир неча соат давомида нол даражадан пастда қола бошлади.
Мудофаа вазирлиги "harbiy Wi-Fi" сифатида танилган Линк-16 орқали маълумотлар алмашинувини таъминловчи CRC System Interface (CSI) тизими бўйича келишувни имзолади.
Ўзбекистон президенти ҳузуридаги хавфсизлик кенгаши котиби ўринбосари, президентнинг ташқи сиёсат масалалари бўйича махсус вакили Абдулазиз Комилов бу ҳақда “Ishonch uz” сайтига берган интервюсида айтиб ўтди.
"2024 йилда Россия Қуролли Кучлари билан 374,2 мингдан 407,2 минг нафаргача одам шартнома имзолаган", дея маълум қилди “Важние истории” федерал бюджет харажатлари маълумотларига таяниб.
ДХХнинг Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси ҳамда ИЖҚКД ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда муҳандис ушбу пул маблағини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Кўчирилган фаластинлик эркак Ғазода АҚШ қўллаб-қувватлайдиган янги ёрдам тизими доирасида ёрдам сўраб келган одамларнинг тартибсиз ҳолатини тасвирлаб берди.
АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучлари буюртмасига кўра тайёрланган Ранд корпорациясининг янги таҳлилий ҳисоботида НАТО ва Россия ўртасидаги эҳтимолий ҳарбий тўқнашувнинг бориши башорат қилинган.