Германияда пандемия бошлангандан бери минглаб томошабинлар иштирокидаги биринчи концерт бўлиб ўтади

Германияда пандемия бошлангандан бери минглаб томошабинлар иштирокидаги биринчи концерт бўлиб ўтади

Германияда CОVID-19 коронавирус пандемияси бошланганидан бери минглаб томошабинлар иштирокидаги биринчи концерт 4 сентябрь куни Дюссельдорфда ўтказилиши режалаштирилган, дея хабар беради Интерфакс.

Концертни стадионда ўтказиш режалаштирилган бўлиб, унда 13 минг томошабин қатнашади.

"Биз томошабинлар ғайратли бўлишига, масъулият ва бағрикенгликни намоён этишларига ишонамиз", дейди Live Nation реклама агентлиги раҳбари Марек Либерберг.

Таъкидланишича, пандемия бошлангандан бери минглаб томошабинлар иштирокидаги биринчи концерт давомида ўриндиқлар орасидаги масофа 1,5 метрни ташкил қилади, томошабинлар бутун вақт давомида ниқоб тақишлари керак бўлади.

Концерт тахминан икки ярим соат давом этади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!