Галле-Виттенберг университети олимлари CОVID-19 тарқалишини ўрганиш доирасида Лейпцигда немис поп қўшиқчиси Тим Бенжконинг мингдан ортиқ томошабинлар иштирокида концертини ташкил қилди, деб хабар беради WDR немис телеканали.
Ҳисоботга кўра, Бенжко шанба куни Лейпцигда учта концерт ўтказган. Концертларда турли хил ҳолатлар яратилган, масалан, концертларнинг бирида томошабинлар масофани ушлаб туришган, бошқаларида эса улар бундай қилишмаган.
1400 дан ортиқ томошабин ўзларининг ҳаракатларини кузатиб бориш учун махсус сенсорлар кийишди. Бундан ташқари, уларга дезинфекция воситалари берилди, улар ёрдамида олимлар керакли нарсаларни аниқлашлари мумкин еди. Шунингдек, улар ҳавода вирус юқтирадиган заррачалар тарқалишини кузатдилар.
"Бу доимгидек анъанавий концерт эмас, шунчаки бизга керакли маълумотларни аниқлашга ёрдам берадиган махсус концерт эди", деди тадқиқот раҳбари Стефан Мориц.
Телерадиокомпаниянинг таъкидлашича, тадқиқотнинг барча иштирокчилари олдиндан CОVID-19 синовидан ўтганлар, залда улар ниқобдан фойдаланишган.
Ушбу тадқиқотнинг бир қисми сифатида олимлар ёпиқ оммавий ҳодисадан кейин коронавирус тарқалиш хавфини баҳолаш мумкин бўлган математик моделни ишлаб чиқмоқчи. Тадқиқот натижалари кузда эълон қилиниши мумкинлиги айтилмоқда.
Журналистларнинг таъкидлашича, “тозалаш” кўламининг кенгаяётгани Хитойда нафақат коррупцияга, балки сиёсий садоқатга тобора кўпроқ эътибор қаратилаётганидан далолат беради.
Қирғизистон меҳнат муҳожирлари учун полисларни расмийлаштиришдан бош тортгани учун Россияга қарши ЕОИИ судига даъво аризаси киритди, деб хабар берди Жогорку Кенешнинг меҳнат, соғлиқни сақлаш, аёллар ва ижтимоий масалалар қўмитаси йиғилишида.
Бошловчининг: «Одамлар ўзига зарар бераётганини тушуниб етиши учун нега давлат худди „болға“ каби тепасида туриши керак?» деган саволига жавобан, Саида Мирзиёева асл ўзгаришлар секин-аста, вақт ўтиши билан рўй беришини айтди.
IFAB (Футбол қоидаларини тартибга солувчи ташкилот) Лондондаги йиғилишида бир қатор янгиликларни муҳокама қилди. Ушбу қоидалар 28 февраль куни бўлиб ўтадиган Бош Ассамблеяда расман тасдиқланиши кутилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркия Республикасига расмий ташрифи доирасида мамлакатимиз Биринчи хоними Зироат Мирзиёева Туркия Биринчи хоними Эмине Эрдоған билан биргаликда “Анқара Палас” музейи билан танишди.
Тезкор-қидирув тадбирлари жараёнида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан сохта киллер ишга жалб қилинган. Фуқаро унга 2,2 минг АҚШ доллари тўлашни ваъда қилган.
АҚШдаги нуфузли таҳлил маркази – CSIS (Center for Strategic and International Studies) Россия ва Украина ўртасидаги урушда ҳар икки томон кўрган йўқотишлар бўйича ҳисобот эълон қилди.
Иссиқхона фаолияти билан шуғулланадиган тадбиркорлар учун маҳсулотларни етарли ҳарорат билан таъминлаш муҳим ҳисобланади. Айниқса, қишнинг совуқ кунларида иссиқхонани иситиш кўп ҳаракат ва харажат талаб қилади. Бу борада тадбиркорлар учун энг самарали ечим — қулай ҳудуд танлашдир. Хусусан, Сурхондарё вилояти табиий иссиқ иқлими, қулай муҳит ва шарт-шароитлари билан айнан иссиқхонада маҳсулот етиштирувчилар учун жуда қулайдир.
Таҳлиллар шуни кўрсатдики, сохта гувоҳномаларни олган фуқароларнинг 455 нафари 1 305 марта йўл ҳаракати қоидаларини бузган, 9 нафари йўл транспорт ҳодисаси содир этгани оқибатда, 6 нафар фуқаро тан жароҳати олган ва 3 нафари вафот этган.
Истанбулда ўзбекистонлик Дурдона Ҳакимованинг ўлдирилиши бўйича тергов давом этмоқда. Аёлнинг жасади Шишли туманидаги чиқинди қутисидан топилган. Бу жиноят кенг жамоатчилик эътирозига сабаб бўлди.