Германиянинг Берлин штатида яна 60 ёшдан кичик бўлганларни AstraZeneca компаниясининг вакцинаси билан эмлаш тўхтатиб қўйилди. Бунга ушбу вакцинанинг қонда тромбларни ҳосил қилиши борасидаги хабарлар сабаб бўлган.
Берлин штатининг соғлиқни сақлаш раҳбари Дилек Калайчининг сешанба куни берган маълумотларига кўра, ушбу қарор эҳтиёт чораси сифатида қабул қилинган. Чунки мамлакатдаги тиббиётни назорат қилувчи ташкилот яқинда вакцинани олган одамларнинг 31 тасининг қонида тромблар ҳосил бўлгани ва уларнинг тўққиз таси вафот этгани ҳақида хабар берган.
Шунингдек,DPA ахборот агентлигининг маълум қилишича, Мюнхен шаҳрида ҳам 30 мартдан бошлаб 60 ёшдан кичик бўлганларни AstraZeneca вакцинасини билан эмлаш тўхтатилган.
«Ҳозирги ўзгаришлар туфайли Мюнхенда AstraZeneca билан 60 ёшдан кичик бўлганларни эмлаш эҳтиёт чораси сифатида тўхтатиб туришга қарор қилинди» дея Мюнхен ҳокимияти матбуот котибининг сўзларини келтиради DPА.
Германияда ҳозирга қадар 2.7 миллион дозадаги AstraZeneca вакцинаси қўлланилган бўлиб, ушбу дозалар билан асосан ўқитувчи ва шифокорлар эмланган.
2025 йил 14 июль куни Исроил армияси Ғазо секторидаги бир нечта ҳудудларга кенг кўламли ҳаво ва артиллерия зарбаларини амалга оширди. Маҳаллий тиббий манбалар ва гувоҳларга кўра, ушбу ҳужумлар натижасида камида 11 фаластинлик ҳалок бўлган, ўнлаб тинч аҳоли жароҳатланган.
Маҳаллий манбаларга кўра, тўқнашувлар ҳар икки томон вакилларининг бир-бирларига тегишли автомашиналарни олиб қўйиши ортидан бошланган. Низо тез орада оғир қуроллар қўлланилган шафқатсиз жангларга айланди.
Украинага қарши урушда Россия армияси сафида жанг қилган 66 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди. Уларнинг кўпчилиги қамоқдан озодликка чиқиш умиди билан урушда қатнашган. BBC ва «Медиазона» манбаларига кўра, улар асосан «Вагнер» гуруҳи орқали фронтга юборилган.
Япония жануби-ғарбидаги Токара ороллари атрофида июн охиридан буён 1,9 минг мартадан кўпроқ зилзила қайд этилгани ҳақида мамлакат бош метеорология бошқармаси маълум қилди.
Бу ҳақда Трамп NBC News телеканалига берган интервьюсида маълум қилган ва АҚШ, НАТО ҳамда Украина ўртасидаги янги ҳарбий ёрдам келишувининг тафсилотлари билан ўртоқлашган.
АҚШнинг президенти Дональд Трамп 2024 йилдаги ҳомийлар йиғилишида сўзлаб, Россия президенти Владимир Путинни Украинага ҳужум қилмаслик учун Москвага бомба ташлаш билан таҳдид қилганини маълум қилди.
БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси (ЮНФПА) маълум қилишича, Ғаза секторида тахминан 50 минг ҳомиладор ва эмизикли аёл бир неча кундан бери овқатга етиб бормай, жуда оғир шароитда яшамоқда.
Россия президенти Владимир Путин Роман Старовойтни транспорт вазири лавозимидан озод қилгач, у ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Фожиага нима сабаб бўлган?
Исроил томонидан қўзғатилган гуманитар инқироз, Ғазога нисбатан кучайтирилган блокада ва инсонпарвар ёрдамларнинг киришини тўсиш билан янада оғирлашмоқда.
Техасда кучли ёмғир ва Гвадалупе дарёсининг тошиб кетиши оқибатида юзага келган сув тошқини оқибатида камида 104 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда The New York Times нашри хабар берди.
Исроил армиясининг қамал остидаги Ғазо секторига қилган навбатдаги тонгги ҳаво ҳужумлари натижасида камида 10 фаластинлик ҳалок бўлди. Марҳумлар орасида бир чақалоқ ҳам бор. Яна кўплаб инсонлар жароҳат олди.