Германия Украинага қандай қуролларни совға қилмоқчи эканлиги ойдинлашди

Германия Украинага қандай қуролларни совға қилмоқчи эканлиги ойдинлашди

Германия ҳукумати биринчи марта Украинага кўрсатган ҳарбий ёрдами рўйхатини ва энди етказиб берилиши режалаштирилаётган ёрдам пакети ҳақида маълумот берди. Мазкур рўйхат 21 июнь куни Германия Вазирлар Маҳкамаси сайтида чоп этилган.

Қайд этилишича, Германия ҳукумати Киевга “Гепард” типидаги 30 та ўзиюрар зенит қурилмалари, IRIS-T ҳаво мудофаа тизими (ҳаво ҳужумидан мудофаа), учта учта Mars ялпи реактив ҳужум тизими, ўқ-дорилар ва бошқа бир қатор қуролларни етказиб бериш ниятида. Шунингдек, Украина армиясига 22 та юк машинаси, 80 та Toyota пикапи, 32 та разведкачи дрон ва 100 000 та биринчи тиббий ёрдам тўплами берилади.

Ҳаммаси бўлиб, Украинага етказиб берилган қурол ва материаллар рўйхатида 38 та, режалаштирилганлар рўйхатида яна 25 та позиция мавжуд.

Қурол-яроғ ва бошқа материаллар Бундесвер захираларидан ажратилган ёки мудофаа концернлари томонидан таъминланган. Германия ҳукумати вакили рўйхат доимий равишда янгиланиб боришини таъкидлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!