Германия расмийлари хавотирда

Германия расмийлари хавотирда

Нархларнинг кўтарилиши, ижтимоий кескинлик туфайли Германияда оммавий норозилик ва тартибсизликлар бўлиши мумкин.

Бу ҳақда Тюрингия конституциясини ҳимоя қилиш департаменти раҳбари Штефан Крамер "ZDF" телеканалига берган интервьюсида маълум қилди, дейилади "Gazeta.ru" хабарида.

Хабарда расмий вакилнинг "Украина можароси, энергия инқирози билан боғлиқ иқтисодий танглик оқибатида халқда норозилик кайфияти шаклланмоқда" деган нутқи иқтибос қилиб келтирилган.

Аввалроқ немис сиёсатчилари ҳукуматни "Шимолий оқим 2" газ қувурини ишга туширишга чақириб, лойиҳадан воз кечиш Германияда энергия инқирози ва оммавий норозиликларга сабаб бўлишидан огоҳлантирганди, дейилади хабарда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!