Гданскда русларга яшаш ва ишлаш учун рухсатномалар оммавий равишда рад этила бошланди

Гданскда русларга яшаш ва ишлаш учун рухсатномалар оммавий равишда рад этила бошланди

Польшанинг Гданск вилоятида русларга яшаш ва ишлаш учун рухсатномалар оммавий равишда рад этила бошланди.

“Trojmiasto” порталига кўра, расмийлар “Давлат хавфсизлиги ва жамоат тартибини муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонунга ишора қилмоқда.

Гданскдаги Померания воеводелиги бошқармаси маълумотларига кўра, 24-февралдан бери 78 та бундай рад этиш бўлган. Шу билан бирга, Россия фуқаролари ушбу воеводликда меҳнат қилаётган хорижликларнинг энг катта гуруҳларидан бири эканлиги қайд этилган.

Аввалроқ Латвия президенти махсус операцияни қўллаб-қувватлаётган россияликларни виза ва яшаш рухсатномасидан маҳрум қилишга чақирган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!