Ғазонинг ҲАМАС назоратидаги Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, Исроил ҳарбийлари тинч аҳоли қўним топган Жабалия қочқинлар лагеридаги БМТ мактабига зарба берган. Натижада, тасдиқланмаган маълумотларга кўра, 50 дан ортиқ одам ҳалок бўлган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакили, шунингдек, лагерга уюштирилган яна бир ҳужумда бир оиланинг яна 32 аъзоси, жумладан, 19 бола ҳалок бўлганини қўшимча қилди.
Айни пайтда ижтимоий тармоқларда мактабга қилинган ҳужум оқибатлари акс этган видео пайдо бўлди. BBC нашрининг ёзишича, улар кадрларнинг геолокациясини аниқлай олган ва у ҳақиқатан ҳам мактаб жойлашган ҳудудда олинган. Бир ярим дақиқалик видеода турли қаватлардаги бир нечта хоналар акс этган, 20 га яқин ярадорлар, жумладан аёллар ва болалар ҳам қўлга олинган.
БМТ томонидан бошқариладиган мактаблар шимолда Ғазо аҳолиси томонидан бошпана сифатида фойдаланилади. Олдинроқ фаластинлик шифокорлар Хон-Юнисдаги кўп қаватли уйдаги иккита хонадонга берилган авиазарба натижасида 26 нафар фаластинлик ҳалок бўлганини хабар қилган эди. Исроил аввалроқ ҳудуд аҳолисини эҳтимолий ҳарбий ҳужум олдидан эвакуация қилишга чақирган.
Уруш шароитида BBC урушаётган томонлар расмийларининг баёнотларини тезда текшира олмайди.
Ўзбек тадбиркори Жаҳонгир Ортиқхўжаев Туркияда 550 млн долларлик йирик инвестиция лойиҳасини амалга оширмоқда. Бу лойиҳа икки давлат ўртасидаги иқтисодий ва маданий алоқаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. Ортиқхўжаевнинг фикрича, Ўзбекистон ва Туркия тадбиркорлари ўртасида ишонч ва дўстлик алоқалари юқори.
Бу ҳақда 2 июль куни "Россия Фанлар академиясининг ягона геофизика хизмати" Федерал тадқиқот марказининг Камчатка бўлими "Телеграм"даги каналида маълум қилди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
Англиядаги «Манчестер Сити» сафида тўлиқ мослаша олмаган Абдуқодир Ҳусанов «Барселона»га йўл олиши мумкин. Бу ҳақда Carpetas Blaugranas портали инсайдери Хуан Арриен хабар берди. У Гундўған ва Витор Рокенинг ҳам «Барселона»га ўтишини энг биринчи айтиб чиққан.
Global Wealth Databook ва Bloomberg томонидан дунёда аҳолисининг катта қисми миллионерлардан иборат бўлган давлатлар рўйхати эълон қилинди. Ўзбекистон бу рўйхатга киритилмади.
Исроил армиясининг қамал остидаги Ғазо секторига қилган навбатдаги тонгги ҳаво ҳужумлари натижасида камида 10 фаластинлик ҳалок бўлди. Марҳумлар орасида бир чақалоқ ҳам бор. Яна кўплаб инсонлар жароҳат олди.
Давлат нефть корпорацияси Бадаловнинг “тўсатдан ўлими”га бағишланган пресс-релизда унинг раҳбарлигида “қисқа вақт ичида кенг кўламли илм-фанни талаб қилувчи лойиҳалар амалга оширилганини” таъкидлади
Исроил Ғазо сектори аҳолиси, хусусан, болаларни атайин оч қолдирмоқда, яъни очликдан қурол сифатида фойдаланмоқда. Defence for Children International ва Doctors Against Genocide ташкилотлари томонидан эълон қилинган “Бутун авлодларнинг оч қолдирилиши” ҳисоботида шундай хулоса илгари сурилган.
Арманистон суди уни “ҳокимиятни эгаллаб олишга чақиришда” айблаб ДХХ қамоқхонасига жойлаштирди. Шу вақтнинг ўзида унга тегишли бўлган "Арманистон электр тармоқлари" (АЭТ) компаниясини миллийлаштириш бошланди.