Ғазо марказидаги Нусейрат лагерида саҳарлик учун йиғилган Табатибилар оиласининг 36 нафар аъзоси бомбардимон оқибатида ҳалок бўлди. Бу ҳақда France24 хабар берди.
Гувоҳларга кўра, аёллар саҳарлик учун овқат тайёрлаётган пайтда улар турган бинога ҳаво ҳужуми уюштирилган ва 36 нафар оила аъзоси ҳалок бўлган. Ҳужумдан омон қолган, бироқ чап қўлидан жароҳат олган 19 ёшли Муҳаммад ат-Табатибий яқинларининг ўлимига муносабат билдирган.
“Бу менинг онам, бу менинг отам, бу менинг холам ва булар менинг укаларим. Биз уйда бўлганимизда улар уйни бомбардимон қилишди. Онам билан холам саҳарлик учун таом тайёрлаётган эди. Уларнинг барчаси шаҳид бўлди”, — деган Муҳаммад ат-Табатибий жасадларни қабристонга олиб бориш учун юк машинасига ортишдан аввал.
Жасадни солиш учун сумкалар етарли бўлмагани сабабли қурбонларнинг баъзилари, жумладан камида икки бола қонга бўялган оқ матога ўралган. Нусейратдаги зарба бир кечада юз берган 60 та “ҳалокатли ҳаво ҳужумларидан” бирига айланиб, ҲАМАС томонидан “қонли кеча” деб баҳоланган.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Тожикистон ташқи бозорларга фақат мамлакатнинг жануби-ғарбий қисмида Ўзбекистон энергия тизими (500 кВт «Регар-Ғузор» электр узатиш линияси) орқали чиқади.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.