Ғазо сектори жанубидаги ҳаво ҳужумида олти киши ҳалок бўлди

Ғазо сектори жанубидаги ҳаво ҳужумида олти киши ҳалок бўлди

Исроил ҳаво кучларининг Ғазо сектори жанубидаги Рафаҳ шаҳридаги турар-жой биносига уюштирган ҳужуми оқибатида камида олти киши ҳалок бўлди.

Бу ҳақда Фаластиннинг WAFA агентлиги хабар берди.

Зарба шаҳарнинг шарқий қисмида бўлиб ўтган ва кўплаб одамлар жароҳатланган. Бундан ташқари, агентлик маълумотларига кўра, Рафаҳнинг марказий қисмида яна бир уй вайрон бўлган. Ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганлар ҳақида маълумотлар йўқ.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!