"Газли ичимликлар хотирани ўлдиради…"

"Газли ичимликлар хотирани ўлдиради…"

❗️Дунёдаги бир гуруҳ олимлар газланган ичимликлар масаласига алоҳида тўхталиб, уларни меъёридан ортиқ ичиш оқибатда хотирани ўлдириши муқаррарлигини таъкидлашди. Уларнинг фикрича, ҳар куни газли ичимлик ичиш яна инсульт, деменцияга учраш хавфини оширади.

❗️Бундан ташқари, газли ичимлик мия ҳажмини камайтира боради. Бунинг учун кунига бир маҳал газланган ичимлик ичиш кифоя қилади. Ҳатто мевалардан тайёрланган шарбатлар ҳам газланган бўлса, хотиранинг кушандасига айланади. Айнан газли ичимлик қон циркуляцияси бузилишига сабабчи бўлади. Шундай экан, олимлар иложи бўлса, фақат оддий сув ичиб юришни маслаҳат беришади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!