Б.Набиев (исми шарифи ўзгартирилган) хизмат мавқеидан фойдаланиб, ўзганинг мулкини ишончини суиистеъмол қилиб, фирибгарлик йўли билан қўлга киритиш мақсадида, 2022 йил 21 июнь куни Шароф Рашидов туманида яшовчи Б.Кабировга тегишли хонадонда газ ҳисоблаш ускунаси ўрнатмасдан ноқонуний равишда табиий газдан фойдаланиб келаётганлиги ҳақида 2022 йил 2 июнь куни расмийлаштирган “Хатлов далолатномаси”ни бўлимга топширмаслик ва унга нисбатан жарима қўлламаслик эвазига 2.600.000 сўм пулларни фирибгарлик йўли билан талаб қилиб, ушбу пулларни унинг яшаш хонадонида олган вақтида ашёвий далиллар билан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаментининг Жиззах вилоят бошқармаси ва Шароф Рашидов тумани бўлими, вилоят прокуратураси ҳамда ДХХ вилоят бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида ушланган.
Суд мажлисида Б.Набиев айбига тўлиқ иқрорлик билдирди.
Суд томониданБ.НабиевгаЎзбекистон Республикаси ЖК 25,168-моддаси 3-қисмининг “в” банди билан ЖКнинг 45-моддасига асосан 1 йил муддатга муайян ҳуқуқдан, яъни давлат иштирокидаги корхона, муассаса ва ташкилотларда моддий мансабдорлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, ойлик иш ҳақининг 20 фоизи миқдорини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда, 2 йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди.
Мазкур жиноят иши Жиззах вилоят суди апелляция инстанциясида кўрилиб, Б.Набиевга нисбатан чиқарилган ҳукм ўзгаришсиз қолдирилди.
“UzAuto Motors” 2025 йил 21 июлдан бошлаб мижозларга Chevrolet Onix, Tracker ва Damas моделдаги автомобилларни янги шартларда харид қилиш имконини тақдим этмоқда.
Ҳолат юзасидан ўтказилган хизмат текшуви натижаларига кўра, 2006 йилда туғилган А.А. исмли шахс Чилонзор тумани 19-мавзе ҳудудида яланғоч ҳолда жамоат жойида ҳаракатланган.
ҲАМАС ҳаракати Исроил ҳукумати томонидан Ғазо шаҳрини босиб олиш ва унинг аҳолисини мажбуран кўчириш режаларини кескин қоралаб, буни "катта оқибатларга олиб келувчи ҳарбий жиноят" деб атади.
Исроил Хавфсизлик кабинети Ғазо секторида фақат Ғазо шаҳрини босиб олиш режасини маъқуллади. Бу қарор аввал эълон қилингандай бутун сектор эмас, балки унинг шимолий қисмига доир босиб олишни назарда тутади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 5 август куни Туркманбоши шаҳридаги "Аваза" миллий туризм ҳудудида ўтаётган БМТнинг Денгизга чиқиш имкони бўлмаган ривожланаётган мамлакатлар бўйича учинчи конференциясида иштирок этди.