Трамп 2026 йил Маямида бўладиган G20 саммитига Жанубий Африка Республикаси таклиф этилмаслигини эълон қилди — The Insider.
Бундан аввал АҚШ амалда Йоханнесбургдаги (ЖАР) G20 саммитини бойкот қилиб, ҳукумат даражасида расмий делегация юборишдан бош тортган эди. Вашингтон раисликни топшириш маросими учун ЖАРдаги АҚШ элчихонаси ходимини тайинлади. Претория буни "ҳақорат" деб атади ва бу ҳаракат дипломатик протоколга зид эканини билдирди. Натижада маросим саммит тугаганидан сўнг, ЖАР Ташқи ишлар вазирлиги биносида ўтказилди, чунки АҚШ саммитда иштирок этмаган эди.
Трамп айнан шу вазиятдан ЖАРни келгуси саммитда иштирокдан чиқариш учун расмий асос сифатида фойдаланмоқда. АҚШ президенти, шунингдек, ЖАРга тўланадиган тўлов ва субсидияларни тўхтатишини ва мамлакат "ҳеч қайси ташкилотда аъзоликка лойиқ эмас"лигини айтди.
Шу билан бирга, Трамп яна бир бор ЖАРдаги африканерлар (оқ танлилар) геноциди ва уларга нисбатан тазйиқ ҳақидаги фикрларни такрорлади. Бу иддаолар ҳуқуқ ҳимоячилари, тадқиқотчилар ва ҳатто айрим африканерларнинг ўзи томонидан ҳам асоссиз деб тан олинган.
"Бу 1999 йилда G20 ташкил қилинганидан бери илк марта аъзолардан бири расман иқтисодий форумдан чиқарилиши ҳисобланади. Манбаларга кўра, АҚШ маъмурияти 2026 йилги саммитга ЖАРни ўрнига Полшага иштирок этиш учун таклиф юборишни режалаштирмоқда", дея ёзади The Insider.
Яқин Шарқда вазият кескинлашиб бораётган паллада Кўрфаз давлатлари АҚШнинг уларни ҳимоя қилиш салоҳиятига ишончни йўқотди, деб хабар бермоқда Foreign Policy журнали.
Эрон Ташқи ишлар вазири Аббос Арагчи озарбайжонлик ҳамкасби Жейҳун Байрамов билан телефон орқали мулоқот қилиб, Эроннинг яхши қўшничилик сиёсати ва барча соҳаларда алоқаларни кенгайтириш истагини таъкидлади.
Fox News бошловчиси Брайан Килмид Можтаба Хоманаий янги олий раҳбар деб эълон қилинганидан кейин АҚШ президенти Доналд Трамп билан суҳбатлашганини хабар қилди.
Эрон БАА ва Иорданиядаги Американинг "THAAD" ракетага қарши мудофаа радарларини йўқ қилди, деб хабар бермоқда Ислом инқилоби муҳофизлари корпуси (ИИМК).
Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга, шунингдек, мамлакат ичидаги исмини ошкор қилишни истамаган манбалар Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг вафотини тасдиқлади.
Сўнгги кунларда айрим оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда 2026 йил 9 март куни Исроилнинг Йехуд шаҳрида қурилиш майдонида содир бўлган ракета ҳужуми оқибатида ҳалок бўлган шахс ҳақида хабарлар тарқалмоқда.
Washington Post газетаси ҳам илгари Москва Эронга Яқин Шарқдаги Америка кучларига ҳужумлар учун разведка маълумотларини тақдим этаётгани ҳақида хабар берган эди.
Жорий йилнинг 6 март куни Туркия ҳудудида ўлдирилган ва маълум вақт давомида қидирувда бўлган, асли самарқандлик 46 ёшли Дилафруз Чуллиеванинг жасади Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси ҳамда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги кўмагида Ўзбекистонга қайтарилди.
Эрон Ормуз бўғозига миналар ўрнатаётгани ҳақида хабар берилди. Бу ҳақда америкалик ОАВ разведка маълумотларига таяниб хабар қилди. CBS ва CNN маълумотларига кўра, Теҳрон бир неча ўнлаб миналарни жойлаштирган ва яна юзлаб миналар ўрнатиши мумкин.
Халқаро стратегик тадқиқотлар институтининг “The Military Balance 2026” ҳисоботига таяниб, дунё армияларининг шахсий таркиби бўйича рейтингини эълон қилди.
"28 феврал куни АҚШ ва Исроил Эронга ҳужум бошлади. Шундан сўнг Эрон – АҚШ ҳарбий базалари жойлашган Форс кўрфази давлатлари ва Исроилга қарши ҳужумга ўтди.
Яқин Шарқда зенит ракеталари тез сарфланаётгани туфайли, Украина учун 30 та янги PAC-3 ракета ва Бундесвер захираларидан яна 5 та ракета тайёрланмоқда.
Туркия бугунги кунда кўплаб спорт турларида йирик халқаро мусобақалар мунтазам ўтказиладиган муҳим спорт марказларидан бирига айланиб бормоқда. Ана шундай спорт тадбирлари тез-тез ўтказиладиган масканлардан бири — Анталия шаҳри бўлиб, у мусаффо соҳиллари, мўътадил иқлими, бой маданий мероси ҳамда сув ва тоғ спортлари учун яратилган кенг имкониятлари билан ҳар йили миллионлаб сайёҳларни ўзига жалб этади.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, жарима қўлланилиши ҳақида маълум қилинган вақтда ушбу хонадонда яшовчи фуқаро П.Ф. хизмат вазифасини бажараётган инспектор Д.С.га қаршилик қилиб, жанжаллашган.