Ўзбекистонда махсус кийим-бошдаги шахслар ўзларини “давлат ёнғин назорати органи (“пожарний”) ходими” сифатида таништириб, фуқаролардан “йиллик тўлов” қабилида мажбурий ва ноқонуний тарзда пул йиғиш ҳолатлари учрамоқда. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълум қилди.
Вазирлик ахборотига кўра, аҳолидан ноқонуний тарзда пул йиғаётган шахсларнинг вазирлик фаолиятига ҳеч қандай алоқаси йўқ.
“Ёнғиннинг олдини олиш билан боғлиқ тадбирлар учун вазирлик тизими ходимлари томонидан ҳеч қандай пул йиғимлари ёки бошқа турдаги тўловлар ундирилмайди”, — дейилади ФВВ муносабатида.
Маълум қилинишича, ҳозир мамлакатда фавқулодда вазиятлар ва ёнғинларнинг олдини олиш соҳасидаги тадбиркорлик субъектлари фаолият юритади. Уларнинг низомларида ҳам фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш юзасидан аҳолига хизмат кўрсатиш вазифалари белгиланган.
ФВВ аҳолидан хонадонларга келиб, ўзини вазирлик қуйи тизимларига ўхшаш номдаги ташкилотлар ходими сифатида таништирган одамлардан шахсини тасдиқловчи ҳужжатини талаб этишни сўраган. Шунингдек, бундай шахсларнинг фаолият тури, қандай хизматлар кўрсатишига аниқлик киритиш тавсия этилган.
“Агар хизмат кўрсатмасдан, сиз ёки оила аъзоларингизни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш юзасидан бирор иш бажармасдан, сиздан мажбурий тартибда тўлов талаб қилинса, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат этишингиз мумкин”, — дея огоҳлантирган вазирлик.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Финландия бош вазири Петтери Орпо мамлакат иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда эканини, бунинг асосий сабаби Россия томонидан келаётган таҳдидлар билан боғлиқлигини айтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.