Франция ташқи ишлар вазири қамалдаги шаҳар- Мариуполга зудлик билан ёрдам беришга чақирди

Франция ташқи ишлар вазири қамалдаги шаҳар- Мариуполга зудлик билан ёрдам беришга чақирди

Франция ташқи ишлар вазири Жан-Ив Ле Дриан Россия қўшинлари томонидан қамал қилинган Мариуполдаги гуманитар ҳалокат кўлами халқаро ҳамжамиятнинг зудлик билан аралашувини талаб қилишини айтди.

Доҳадаги форумда у Мариуполдаги вазиятни Суриядаги Алеппо қамалига қиёслади, у ҳам Россия ва Сурия ҳукумат кучларининг операцияси давомида деярли бутунлай вайрон қилинган.

"Ҳарбий қамал — бу уруш олиб боришнинг даҳшатли усули, чунки тинч аҳоли қирғин қилинмоқда", — дея хулоса қилди у.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!