Франциянинг собиқ бош вазири Франсуа Фийон давлат маблағларини талон-торож қилгани учун беш йилга озодликдан маҳрум этилди. Бу ҳақда Meduza хабар берди.
Собиқ сиёсатчининг рафиқаси Пенелопа Фийон шерик сифатида уч йилга шартли равишда озодликдан маҳрум этилди. Шунингдек, уларнинг ҳар бири 375 минг евро жаримага тортилди.
1998 йилдан 2013 йилгача Франсуа Фийоннинг рафиқаси ва икки фарзанди унинг ёрдамчиси, шу жумладан, Франция Миллий ассамблеяси депутати сифатида ишлаган. Амалда эса улар ҳеч қандай иш бажармаган. Шу тариқа оила 1,08 миллион еврони қўлга киритган.
Жаримадан ташқари, улар ёлғон йўл билан олинган пулларни қайтариши керак бўлади. Шунингдек, Франсуа Фийонга 10 йил давомида сайланадиган лавозимни эгаллаш ҳам тақиқланди.
Маълум қилинишича, суд Фийонларни ҳибсга олишга ордер бермаган ва улар суд залини тарк этган. Уларнинг адвокатлари суд қарори устидан шикоят қилади.
Франсуа Фийонга нисбатан айблов 2017 йилнинг март ойида, Францияда президентлик сайлови кампанияси давом этаётган пайтда эълон қилинган. Фийон ўнглар ва марказчилардан номзод бўлган, у президентлик пойгасида фаворит сифатида кўрилган. У тергов кетаётган бўлса ҳам сайловда иштирок этишдан бош тортмаган.
Эрон ҳукумати бўғоз фақат транзит йиғимларидан фойдаланилган ҳолда “янги ҳуқуқий режим” доирасида зарарлар қоплангандан кейингина очилишини маълум қилди.
"Мавжуд таҳдидларга қарши қонуний ҳимоя заруратини ҳисобга олган ҳолда, аввалги баъзи фатволарни қайта кўриб чиқиш нафақат мумкин, балки баъзи ҳолларда зарур бўлиб туюлади, токи Ислом тизими душман фитналарига қарши максимал даражада тўхтатувчи ва хавфсизлик кафолатига эга бўлсин", - дейилади мурожаатда.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.
Жанубий Корея томонининг миллий разведка маълумотларига таяниб хабар беришича, Шимолий Корея давом этаётган можаро фонида Эрондан узоқлашишни бошлаган.
Президент Шавкат Мирзиёев 6 апрел куни иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартириш ва хусусийлаштириш жараёнларини жадаллаштиришга доир таклифлар тақдимоти билан танишди.
“Самимий меҳмондўстлик ва илиқ қабул учун чин дилдан миннатдорлик билдираман. Бўлиб ўтган мазмунли ва конструктив мулоқотни юксак қадрлайман ҳамда яқин кунларда Вашингтонда самарали учрашувлар ўтказилишига умид қиламан,” — дейди Саида Мирзиёева учрашув хусусида.
Ҳозирда қонунбузарларга нисбатан Жиноят Кодексининг 223 ва 246-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
ЙТҲ оқибатида ҳар икки машина ҳайдовчиси, шунингдек, Nexia машинасида йўловчи сифатида кетаётган Хитой давлатининг 54 ёшли фуқароси воқеа жойида ҳалок бўлган.