“Фонд бозори Ахборот-ресурс маркази” ДУК “Тошкент” Республика фонд биржасининг веб-сайтини кўриш ва ундан маълумотларни юклаб олиш учун янги @rfb_toshkent_bot телеграм-ботини ишга туширди.
Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги маълумотларига кўра, маълумотлар ўзбек, рус ва инглиз тилларида берилган. Бот бир қатор имкониятларни тақдим этади. Масалан, “Листинг қилинган компаниялар” бўлимида биржанинг котировкалаш варағига киритилган эмитентлар тўғрисидаги маълумотлар ўрин олган. Зарурат туғилганда муайян эмитент ҳақида батафсил маълумотларни айнан шу ердан олиш мумкин.
“Савдо натижалари” бўлими орқали биржадаги қимматли қоғозлар билан алоқадор охирги битимларни кузата оласиз. Бундан ташқари, бу ерда белгиланган муддат ичида ISIN бўйича муайян акциялар учун савдо натижаларини юклаб олиш мумкин. “Савдо қоидалари” бўлими эса биржа томонидан тасдиқланган қоидаларнинг сўнгги намуналарини PDF форматида юклаб олиш имконини беради. “Янгиликлар” бўлимида фонд бозоридаги янгиликлар ҳақида хабарлар чоп этилади. “Тошкент” Республика фонд биржаси сайтида эълон қилинган фонд бозорига оид PDF нусхадаги таҳлилий материалларни “Таҳлил” бўлимидан топасиз. “Фикр қолдириш” тугмасидан фойдаланиб эса бот дастурчиларига ўз таклиф ва мулоҳазаларингизни юборишингиз мумкин.
ATTO компанияси хабар беришича, 3–4 декабрь кунлари амалга оширилган йўл ҳақи учун кечиктирилган тўловлар тизим томонидан ечиб олина бошлайди.
Сабаби техник носозликлар бўлиб, баъзи тўловлар аввалроқ ечилмай қолган. Қўрқманг! Бу хатолик эмас, фақат ўша кунларда сарфлаган ҳақиқий суммагина ечилади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола «Брентфорд» устози Кейт Эндрюснинг биринчи бўлимида Абдуқодир Ҳусанов майдондан четлатилиши керак эди, деб ҳисоблаётгани ҳақида ўз фикрларини билдирди.
Исроил Сурия ҳудудининг бир қисмини оккупация қилиб турганига қарамасдан, Дамашқ ҳукумати билан хавфсизлик масалалари бўйича келишувга эришишга интилаётганини билдирди.
АҚШ президенти Дональд Трамп миллатга қилган навбатдаги мурожаатида ўз маъмурияти фаолиятини юқори баҳолаб, мамлакатдаги мавжуд муаммолар учун собиқ президент Жо Байден бошчилигидаги демократларни айблади. Тахминан 20 дақиқа давом этган чиқишида у иқтисод, хавфсизлик, миграция ва ташқи сиёсат масалаларига тўхталиб ўтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.