Флорида қирғоқларида 40 га яқин одам қайиқда чўкиб кетди

Флорида қирғоқларида 40 га яқин одам қайиқда чўкиб кетди

Флорида қирғоқларида ўнлаб муҳожирлар бўлган қайиқ чўкиб кетди. Қайиқда 39 киши бўлган, улар Багама оролларидан АҚШга киришга ҳаракат қилишган. Ҳозирча тирик қолган бир одам топилди, деб хабар берди ВВС.

Қайиқ шанба куни кечқурун чўкиб кетган. Сешанба куни эрталаб Форт-Пирс шаҳридан 72 километр узоқликда балиқчилар тўнтарилган қайиқ корпусидан ушлаб турган одамни пайқашди.

У қутқарилган. Унинг айтишича, қайиқ шанба куни Бимини оролини тарк этиб, бўронга тушган. Унинг сўзларига кўра, қайиқда 39 киши бўлган, уларнинг ҳеч бирида қутқарув жилетлари бўлмаган.

АҚШ қирғоқ қўриқлаш хизмати қайиқ эгалари одамларни ноқонуний олиб ўтган деб ҳисобламоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!