Финляндия: “Россия билан жанг қилишга тайёрмиз!”

Финляндия: “Россия билан жанг қилишга тайёрмиз!”

Россия билан 1340 километрлик қуруқлик чегарасига эга Финляндия Украина урушидан кейин НАТОга аъзо бўлиш ниятида.

Украина уруши Хельсинки маъмуриятини хавотирга солди. Россия кучлари билан юзага келиши мумкин бўлган тўқнашувда қаттиқ қаршилик кўрсатилиши таъкидланди.

Москва Финляндия қадамларини диққат билан кузатиб борар экан, Хельсинки маъмурияти ўзини ҳарбий иттифоқнинг бир қисмига айланиш орқали ҳимоя қилмоқчи.

Финляндия Бош штаб бошлиғи генерал Тимо Кивинен агар Россия ҳужумига учраса, жанг қилишга тайёр эканликларини айтди.

Кивинен Россиянинг эҳтимолий ҳужумига ўнлаб йиллардан бери тайёргарлик кўрганликларини ифода этган.

Скандинавия давлати сифатида муҳим арсенал қурганликларини изоҳлаган Кивинен, ҳарбий техника билан бир қаторда финларнинг жанг қилиш мотивациясининг ҳам жуда муҳим омил эканлигини таъкидлади.

"Украинада олиб борилаётган бу турдаги уруш учун ҳарбий мудофаа тизимини тизимли равишда ишлаб чиқдик. Украина Россия учун оғир луқма бўлди. Финляндия ҳам шундай бўлади", - деди генерал Кивинен.

Финляндия ўзининг шарқий қўшнисига қарши 1940-йилларда икки марта жанг қилган, деб хабар беради Reuters.

Совет Иттифоқига қарши урушлар пайтида 100 минг нафарга яқин фин ҳалок бўлди. Финляндия ўз ҳудудининг ўндан бир қисмини йўқотди.

Тахминан 5,5 миллион аҳолига эга Финляндия дунёнинг энг бахтли мамлакати сифатида танилган. Мамлакатда 870 минг нафар фуқаро заҳирадаги аскар сифатида тайёрланган. Уруш давридаги аскарлар сони 280 минг атрофида.

Финляндия Lockheed Martin компанияси билан 64 та Ф-35 қирувчи самолёти, шунингдек, тўртта янги ҳарбий кема сотиб олиш бўйича шартнома имзолади. 2000 тага яқин учувчисиз ҳаво воситаларига ҳам буюртма беришни режалаштирган.

Хелсинки Россия билан чегарасига ҳам тўсиқлар қурмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!