ФҲДЁ бўлимининг иш вақти нега ўзгарди?

ФҲДЁ бўлимининг иш вақти нега ўзгарди?

Узоқ йиллардан буён шаҳар ва туманлардаги фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлимлари ходимлари ҳафтанинг шанба кунлари ишлаб, душанба кунлари дам олар эдилар. Ушбу тартиб аҳоли учун жуда қулай бўлиб, ишловчи фуқароларнинг ФҲДЁ бўлими фаолияти билан боғлиқ масалаларини ҳал этишда жуда қулай эди. Бунинг устига, халқимизнинг аксарият қисми фарзандларининг никоҳ тўйини шанба, дам олиш кунида ташкил этишга одатланган. Аммо баъзи туманларда аҳолининг манфаатларига зид равишда айни кунларда ФҲДЁ бўлимлари душанба куни ишлаб, шанба куни дам олмоқда. Бу эса оворагарчиликка сабаб бўлаётир.

Йўлдош СУЮНОВ,

меҳнат фахрийси.

Бизнинг туманда ноқулайлик йўқ

Иштихонда фаолият кўрсатаётган ФҲДЁ бўлими иш тартиби худди илгаригидек. Яъни, ҳамон шанба иш куни ҳисобланади. Жорий йил сентябрь ойидан ФҲДЁ бўлимлари тўғридан-тўғри ҳудудий ҳокимликлар тасарруфига ўтди. Шу муносабат билан аксар туманлардаги ФҲДЁ бўлимлари ҳам ҳокимликнинг қуйи тизими бўлгани учун иш тартиби ўзгарган бўлиши мумкин. Аммо бундай иш тартиби ҳақиқатан ҳам аҳоли учун ноқулай. Сабаби, шанба куни мурожаат қилувчилар сони бошқа кунларда келувчилардан бир неча бараварга кўпроқ. Қолаверса, тўй-ҳашамлар ҳам кўпинча шанба куни ўтказилади. Шуларни ҳисобга олган ҳолда биз билан меҳнат шартномаси тузаётганда ҳокимлик вакилларига бу ҳақда айтгандик, иш тартибимиз ўзгармасдан қолди.

Шаҳло ҚЎЧҚОРОВА,

Иштихон туман ФҲДЁ бўлими мудири.

P.S. Мутасаддиларнинг айтишларича, вилоят миқёсида баъзи туманлар, хусусан, Самарқанд шаҳридаги ФҲДЁ бўлимларида иш тартиби ўзгармасдан қолган. Аммо баъзи туманларда ФҲДЁ бўлимларида шанба дам олиш куни бўлиб, мурожаатчилар бу куни ўз ишини битира олмаётир.  Хўш, вилоятдаги ФҲДЁ бўлимларида иш кунлари нега ҳар хил? Ҳокимлик тасарруфига ўтказилса-да, иш вақтини илгаригидек қолдириш имкони бўла туриб, нега бу ўзгармоқда?

Вилоят статистика бошқармаси маълумотига кўра, 2018 йилнинг 10 ойи давомида вилоятимизда 8 054,1 миллиард сўмлик хизматлар кўрсатилди. Бу эса соҳада ўтган йил билан солиштирганда 108,1 фоизга ўсишга эришилганлигини кўрсатмоқда.

Manba: zarnews.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!