Феруз Тураев Эндокринология тиббиёт маркази директори лавозимига тайинланди

Феруз Тураев Эндокринология тиббиёт маркази  директори лавозимига тайинланди

Тиббиёт фанлари доктори Ф. Тураев 1995 йилда Россиянинг нуфузли Новосибирск тиббиёт институтини тамомлаб, ўз иш фаолиятини академик В. Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказида шифокор-хирург сифатида бошлаган.

Кейинчалик мазкур тиббиёт марказининг юрак орттирилган нуқсонлари хирургияси бўлимида катта илмий ходим лавозимида меҳнат қилган. 50 ёшли тажрибали шифокор шу йилнинг январь ойидан ҳозирга қадар марказнинг ушбу бўлими раҳбари лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!