Блогер Дима Қаюмга нисбатан кеча, 15 октябрь куни Фарғона вилояти Риштон туманида «самосуд» ҳолати уюштирилди. Бу ҳақда "7news.uz" ёзмоқда.
Унинг олиб бораётган ҳайрли ишлари ва блогерлик фаолияти ғашига теккан, кутубхона қурилишига қарши бир гуруҳ шахслар томонидан бўлгани, яъна уша бозорчи-аёлларимизни ишга солишгани тақдим этилган видео-фото материалларда кўриниб турибди.
Дима Қаюмга нисбатан тажовуз, таҳдидни, самосуд ҳолатини ва унга тегишли телефон экранини синдириб ташланганини кескин қоралаймиз ва тегишли вазирлик ва идоралардан бу ҳолатни зудлик билан ўрганиб чиқишларини ва алоҳида назоратга олишларини сўраймиз.
Бир гуруҳ шахслар томонидан “Бозор бузилганида айбдорсан”, “кутубхона қурмайсан” деб айбланиб, “Самосуд” қилинган Дима Қаюм акс этган видеони кўриб, юртдошларимизнинг ҳуқуқий онги пастлигидан улар ўз хатти-ҳаракатлари билан инсон ҳақ-ҳуқуқларини паймол этиб, ўзбошимчалик қилиб, уларнинг ўзи жиноятга қўл ураётганини англаб етмагани кўриниб турибди. («Қўши маҳалла»)
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.
Financial Times нашрининг хабар беришича, Франция президенти Эммануэль Макроннинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчилари — Эммануэль Бонн ва Бертран Бухвальтер февраль ойида Москвага Украина бўйича тинчлик музокаралари таклифи билан ташриф буюрган.
Россия президенти Владимир Путин АҚШга разведка соҳасида “келишув” таклиф қилди. Унга кўра, Москва Эронга разведка маълумотларини узатишни тўхтатиши эвазига Вашингтондан Украинага разведка ёрдамини тўхтатиш талаб қилинган.
Франция суди жиҳодчи Сабри Эссидни Ироқдаги язидийларга қарши ИШИД томонидан амалга оширилган геноцидда иштирок этгани учун умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди.
2026 йил 16 март куни Туркий маданият ва мерос жамғармаси президенти, профессор Актоти Раимқулова Олмаота Менежмент Университети (AlmaU) делегациясини қабул қилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Наврўз умумхалқ байрами ва муборак Рамазон ҳайитини нишонлаш арафасида халқимизга хос эзгулик, меҳр-оқибат, бағрикенглик, кечиримли бўлиш каби олижаноб фазилатларни намоён этган ҳолда ҳамда давлатимиз томонидан олиб борилаётган инсонпарварлик сиёсатининг амалий тасдиғи сифатида “Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги Фармонни имзолади.