Фарғона вилоятидаги Саид Аҳмад Ҳожи жоме масжидида фуқаро бошқа бир шахсга пичоқ билан ҳужум қилди. Бу ҳақда “Почтачи” телеграм канали Бош прокуратурага таяниб хабар берди.
Ҳолат Фарғона вилоятининг Данғара туманида содир бўлган. Қайд этилишича, 15 июль куни масжид биносига пешин намозини ўқиш учун кирган икки нафар фуқаро ўртасида ўзаро жанжал юзага келган.
Масжид тахоратхонасига кирган 39 ёшли эркакнинг ортидан кирган шериги ёнида бўлган пичоқ билан унинг бош, бўйин ва қорин қисмига бир неча бор уриб, унга оғир тан жароҳати етказган.
Шундан сўнг, у масжидга қўшни бинода жойлашган “Навбахор” МФЙ масъуллари олдига кириб, бўлган воқеани айтиб берган. Аниқланишича, икки фуқаро ҳам Қўқон шаҳрида яшайди.
Данғара туман прокуратураси маълум қилишича, мазкур ҳолат юзасидан шу куннинг ўзида туман прокуратураси томонидан фуқарога нисбатан Жиноят кодексининг 25-моддаси орқали 97-моддаси биринчи қисми билан жиноят иши қўзғатилди. Вилоят прокуратураси томонидан назорат ўрнатилган.
Дунёда 100дан ортиқ давлат борки, уларнинг ҳар бирига хос тарих, маданият ва миллийлик бор ва булар инсонни ўзига жалб қилади. Дунёда гўзал бир халқ борки, унинг маданияти бугун бутун дунё эътиборини тортмоқда. Сиз Қорақалпоғистон ҳақида билармидингиз?!
Агар сиз охирги 6 ойда банкдан ҳеч қандай кредит олмаган бўлсангиз ёки илк марта кредитга мурожаат қилаётган бўлсангиз, банк қарз юкини ҳисобламаслиги мумкин.
Сайёра тезроқ айланмоқда, 10 июль йилнинг энг қисқа куни бўлди, у стандарт 24 соатдан 1,36 миллисонияга камроқ давом этди. Бу ҳақда DW халқаро Ер айланиш хизмати ва АҚШ ҳарбий-денгиз обсерваториясига таяниб хабар бермоқда.
“UzAuto Motors” 2025 йил 21 июлдан бошлаб мижозларга Chevrolet Onix, Tracker ва Damas моделдаги автомобилларни янги шартларда харид қилиш имконини тақдим этмоқда.
Fit Service халқаро автосервислар тармоғи таҳлилчилари шахсий автомобилга техник хизмат кўрсатиш ва таксида мунтазам юриш харажатларини солиштириш бўйича тадқиқот ўтказди.
Грециядаги қаттиқ иссиқлик фонида яна бир йирик ўрмон ёнғини келиб чиқди — бу сафар Коринф шаҳри яқинида, жанубий муниципалитетдаги тоғли ҳудудда. Ҳокимият маълумотларига кўра, ёнғин тез суратда тарқалган ва маҳаллий аҳоли ўз уйларини шошилинч тарк этишга мажбур бўлган.
Ғазо секторидаги очлик хавфи борасида “Save the Children”, “Chegarasiz шифокорлар” каби йирик ташкилотлар ҳам иштирок этган 100 дан ортиқ инсонпарварлик гуруҳи қўшма баёнот билан чиқди.
Украина пойтахти Киев ва мамлакатнинг бир қатор шаҳарларида "Миллий коррупцияга қарши кураш бюроси" (НАБУ) ҳамда "Махсуслаштирилган коррупцияга қарши прокуратура" (САП) ваколатларини чекловчи қонунга қарши оммавий норозилик намойишлари бўлиб ўтди.
Истанбул Россия ва Украина ўртасида 2022 йил 24 февралда бошланган урушни тугатиш мақсадидаги тўғридан-тўғри музокаралар майдони бўлиб қолмоқда. Томонлар учинчи раундни ўтказишга ўзаро розилик берган.
Жаҳон маркетплейсларида мазкур ўйинчоқ 22 доллардан 900 долларгача сотилмоқда. Миллий маркетплейсда эса мазкур ўйинчоқларни 45 минг сўмдан топиш мумкин.