Фарғона вилояти ҳокимининг буйруғи тадбиркорлар ҳуқуқларини бузмоқдами?

A A A
Фарғона вилояти ҳокимининг буйруғи тадбиркорлар ҳуқуқларини бузмоқдами?

Тахминан 1 йилдан бери Фарғона вилоятида асосан умумий овқатланиш жойлари, умумий дам олиш масканлари аввалига вилоят ҳокимининг оғзаки буйруғи билан, кейинчалик ёзма буйруғи асосида соат кечки 22:00дан ички ишлар ходимлари мажбурий қистови билан ёпилмоқда (бундай буйруқни шахсан кўрмаганман, лекин ички ишлар ходимлари шу буйруқни асос қилиб ҳаракат қилишмоқда).

Вақт ҳам ҳар ҳил белгиланган; чекка туман ва қишлоқларда соат 21:00 дан бошлаб беркитилса, шаҳарларда 22:00да, айрим ҳолларда эса 22:30дан бошлаб тадбиркорлар фаолияти мажбурий чекланмоқда.

Куни кеча Фарғона шаҳрида жойлашган мавсумий умумий овқатланиш муассасасида юқоридаги ҳолатнинг гувоҳи бўлиб, раҳбари билан бироз суҳбатлашдим.

Раҳбарнинг айтишича, ёзнинг иссиқ кунлари ва кундузги иш вақти сабабли мижозлар кундузи кўп ташриф буюрмасликлари, асосан, кечки 20:30, 21:00 дан кейин келишади. Мижозлар, асосан, шаҳримиз меҳмонлари, хусусан, туристлар ҳам кафега келиб ўтирганда, вилоят ҳокими қарори (ёки буйруғи) туфайли фаолиятлари мажбуран чекланиб, ёпишга мажбур қилинмоқдалар.

Раҳбар мавсумий бўлишига қарамай 25-30 нафар ишчини қонунан, давлат рўйхатидан ўтказган ҳолда ишлатаётганини, ойига шаҳар бюджетига 15-16 млн сўм солиқ тўлаётганини, агар кечки чекловлар бўлмаса, ишчи сонини 50 нафарга етказиш, солиқни ҳам 20-25 млн сўмга қадар кўтариш (МЧЖ сифатида фаолият юритар экан, қанча тушум кўп бўлса, солиқ ҳам кўпроқ бўлади, албатта) имкони борлигини айтди.

25 нафар ишчини ишлатиш осонми?

Уларнинг ойликларидан ташқари ҳар бирини тиббий кўрикдан ўтказиб, меҳнат дафтарчалари олиб, ҳар ой ЭКИҲнинг 1 баробари (202 000 сўм) миқдорида пенсия фондига пул тўлаб (202 000 × 25= 5.000.000 сўм, яъни ишчиларни келажакда оладиган пенсияси учун ҳам ҳар ой пул тўламоқда) ишлатаётган тадбиркорга раҳмат айтиш керак, аслида. Тадбиркор ишчилар сонини 50 нафарга етказмоқчи, агар суткалик режимда ишлашга рухсат берилса.

Суткалик (24 соат) фаолият юритишни сўраб, мурожаат қилмаган ташкилоти қолмабди. Прокуратура, ҳокимият, тадбиркорлар маркази, яна бир қанча Тошкентдан келган ишчи гуруҳ вакиллари тадбиркорнинг қўйнини пуч ёнғоққа тўлдириб кетишибди. Бошқа тадбиркорларнинг айтишларича, юқоридаги тадбиркор саховат, хайр ишлари билан доимий ва фаол қатнашиб ҳам келар экан.

Бу бир мисол холос, бундай ҳолатдаги тадбиркорлар биргина Фарғона шаҳрининг ўзида юзлаб топилади.

Президент ҳар икки гапининг биттасида «тадбиркорга эркинлик бер, тадбиркорга имконият қил, тадбиркорга ёрдам бер, бир нафар ишчи ўрни яратган тадбиркорни бошимга кўтараман» деб турганида, шундай сунъий тўсиқлар билан ўнлаб ишчи ўрни яратмоқчи тадбиркорларнинг шаштини қайтариш қанчалик тўғри?

Туристлар сонини бир неча миллионга етказиш режаларимизга, эҳтимол, бундай тўсиқлар халақит бераётгандир.

Билмоқчи бўлганим бу вазиятда вилоят ҳокимлигининг тадбиркорларни ишлаш вақтини чеклаши қонунан мумкинми?

Яъни ҳеч қандай уруш, фавқулодда ҳолат бўлмаган, тинчлик ҳукм сурган, одамлар дам олиш учун тунда кўчаларга чиқадиган мавсумда соат 22:00даёқ ҳамма жойларни мажбуран ёптириб қўйиш фуқароларнинг Конституцион ҳуқуқларини, тадбиркорларнинг ҳуқуқларини чекламайдими?

Қани ОАВларда бот-бот тадбиркорларга ёрдам ҳақида чиройли гапларни гапирадиган ташкилот ходимлари борми?

Шу вазиятда бутун вилоят тадбиркорларига ёрдам ёки енгиллик олишлари учун фақат оғизда ёки қоғозда эмас, реал ёрдам бера оласизларми?

Мақсадим юқоридаги ҳолат юзасидан кимнидир қоралаш, айблаш эмас.

Ички ишлар ходимлари ҳам мажбурий равишда, ҳокимият буйруғи сабабли иш кўришаётгани аниқ.

Бу буйруқ қачон ва нима сабабли чиққанидан ҳам бехабарман.

Лекин ҳозирги тинчлик замонида, тадбиркорлар ишлайдиган вақтда уларга сунъий тўсиқ бўлаётган бу буйруқ мантиқсиздек кўринмоқда.

Ҳеч бўлмаганда, ёз мавсумида соат 24:00гача ишлашга рухсат бериш керак.

Мавзуга алоқадор мутасадди ташкилотлар, Фарғона вилояти ҳокимлиги, Вилоят тадбиркорлар маркази юқоридаги вазият юзасидан аввало тадбиркорларга кўмакчи бўлишади, қолаверса, кундузги иссиқ ва узоқ давом этган иш вақтидан кейин дам олиш учун кўчага чиққан шаҳримиз аҳолиси, меҳмонлари, жумладан, туристларнинг ҳордиқ чиқаришига ёрдамларини аяшмайди, деган умиддаман.

Олимжон Ҳайдаров, ЎзЛиДеП аъзоси

Manba: sof.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Миллионер! Ҳусанов “Сити”да жами қанча маош олади?

Франциянинг L’Équipe спорт нашри Англия Премьер-лигасидаги энг юқори маош олувчи 5 нафар футболчидан иборат рейтингни эълон қилди.

Эрон Трампнинг Ҳўрмуз бўғозини очиш бўйича ултиматумига жавоб қайтарди

Эрон ҳукумати бўғоз фақат транзит йиғимларидан фойдаланилган ҳолда “янги ҳуқуқий режим” доирасида зарарлар қоплангандан кейингина очилишини маълум қилди.

Эрон Ҳўрмуз бўғозининг «калитларини йўқотиб қўйди»

Бу ҳақда Ислом Республикасининг Зимбабведаги элчихонаси маълум қилди.

Эрон уламолари Хоманаийдан атом бомба ясашга рухсат беришни сўради

"Мавжуд таҳдидларга қарши қонуний ҳимоя заруратини ҳисобга олган ҳолда, аввалги баъзи фатволарни қайта кўриб чиқиш нафақат мумкин, балки баъзи ҳолларда зарур бўлиб туюлади, токи Ислом тизими душман фитналарига қарши максимал даражада тўхтатувчи ва хавфсизлик кафолатига эга бўлсин", - дейилади мурожаатда.

Европа Украинадан воз кечиб, Россия билан ҳамкорлик қилишга ҳаракат қилмоқда

Бу ҳақда Германиянинг Berliner Zeitung газетаси хабар берди

Эрон: "Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси тажовузкор АҚШнинг USS Abraham Lincoln авиаташувчи кемасига зарба берди"

Бу ҳақда Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси матбуот хизмати маълум қилди.

Эрон ҳаво мудофааси тизимлари Исроил учун кўринмас бўлиб қолди

Бу ҳақда Исроил мудофаа ва хавфсизлик форуми раиси Амир Авиви маълум қилди.

Трампнинг босими остида қолган Саудия Арабистони шаҳзодаси Путин билан суҳбатлашди

Бу ҳақда Россия ОАВлари Кремль матбуот хизматига таяниб хабар бермоқда.

Ҳормуз бўғозида Америка қирувчи самолёти уриб туширилди

Бу ҳақда ISNA агентлиги Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпусига таяниб хабар берди.

Пеп Гвардиола Европанинг гранд терма жамоасини қабул қилиб олиши мумкин

Италия терма жамоаси навбатдаги бор Жаҳон чемпионатидан қуруқ қолганидан сўнг янги мураббий тайинлашга тайёргарлик кўрмоқда.

Эронда бир баққол дўкони ойнасида шундай ёзув илган:

«Бу хаёлий маҳсулот эмас. Агар эҳтиёжинг бўлса, ол — урушдан кейин тўлайсан.»

Қадр кечаси қайси кунга тўғри келади?

Рамазон ойининг охирги 10 кунлиги бошланди.

Эронда 19 ёшли спортчи дорга осиб қатл этилди

19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.

Эрлинг Холанд ўзига янги жамоа танлади

Бу ҳақда Football365 портали журналистлари хабар бермоқда.

Эрон мусулмон давлатларига чақириқ билан чиқди

Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.

Шимолий Корея Эрондан узоқлашишни бошлади — разведка

Жанубий Корея томонининг миллий разведка маълумотларига таяниб хабар беришича, Шимолий Корея давом этаётган можаро фонида Эрондан узоқлашишни бошлаган.

Шимолий Корея Эрон масаласида эҳтиёткорлик қилмоқда

Шимолий Корея Ташқи ишлар вазирлиги АҚШ ва Исроилнинг Эронга ҳужумларини ноқонуний деб атаган бўлса-да, разведка хизмати Пхеньян Эроннинг марҳум олий раҳнамоси оятуллоҳ Али Хоминаийнинг вафоти муносабати билан расмий таъзия билдирмаганини қайд этди.

АҚШ Эронда ўз “заифлигини” кўрсатди

Беларусь президенти Александр Лукашенко АҚШнинг Эрондаги ҳаракатлари унинг “заифлигини” намоён этганини билдирди.

“Агар менинг қўлимда бўлса, мен нефтьни олиб қўяр эдим. Лекин АҚШ халқи буни тушунмайди деб ўйлайман,” — Трамп

Эрон халқи қурол олса, қаршилик кўрсатади. Агар уларда қурол бўлса, Эрон жуда тез таслим бўлар эди.

Самарасиз ишлаётган давлат корхоналари сони эълон қилинди

Президент Шавкат Мирзиёев 6 апрел куни иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартириш ва хусусийлаштириш жараёнларини жадаллаштиришга доир таклифлар тақдимоти билан танишди.

Исроилда 7 мингдан ортиқ киши жароҳатланди

Эрон зарбалари натижасида Исроилда 7 142 нафар киши жароҳат олгани маълум қилинди.

АҚШ ва Исроил Эронда мақсадларига эриша олмади

The Responsible Statecraft нашрига кўра, АҚШ ва Исроил Эронга қарши бошланган ҳарбий кампанияда кутилган натижаларга эриша олмаган.

Мария Захарова Японияни Украина можаросига аралашишда айблади

Россия Ташқи ишлар вазирлиги вакили Мария Захарова Японияни Украинадаги можарога тобора кўпроқ аралашаётганликда айблади.

Дональд Трамп: сешанба Эрон билан битим учун сўнгги муддат бўлиши мумкин

АҚШ президенти Дональд Трамп Эрон билан келишувга эришиш учун сешанба куни сўнгги муддат бўлиши мумкинлигини билдирди.

Испания аҳолиси Трампни тинчлик учун Путиндан кўра каттароқ хавф деб билишади — El Pais

Нашр томонидан ўтказилган сўровномага кўра, испанлар тинчликка асосий хавф сифатида АҚШ президенти Доналд Трампни (81%) кўришади.

The Wall Street Journal: Украина урушда янги стратегия излаяпти

Украинада уруш деярли тўрт йилга яқинлашар экан, Россиянинг секин, лекин доимий босими Киев позицияларини музокараларда заифлаштирмоқда.

Саида Мирзиёева АҚШ Президентининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича махсус вакили билан учрашди

“Самимий меҳмондўстлик ва илиқ қабул учун чин дилдан миннатдорлик билдираман. Бўлиб ўтган мазмунли ва конструктив мулоқотни юксак қадрлайман ҳамда яқин кунларда Вашингтонда самарали учрашувлар ўтказилишига умид қиламан,” — дейди Саида Мирзиёева учрашув хусусида.

35 кг.дан ортиқ наркотик моддалар контрабандасига чек қўйилди

Ҳозирда қонунбузарларга нисбатан Жиноят Кодексининг 223 ва 246-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Андижонда ҳоким ўринбосари пора билан ушлангани айтилмоқда

Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга кўра, Андижон вилояти ҳокимининг ўринбосари И.Исманов 50 минг доллар пора олаётганда қўлга олинган.

Эрон ҳукумати икки намойишчини қатл қилди

Диний суд талқинига кўра, улар оммавий қотилликларни режалаштирган.

Жиззахда аянчли ЙТҲ: 5 киши ҳалок бўлди

ЙТҲ оқибатида ҳар икки машина ҳайдовчиси, шунингдек, Nexia машинасида йўловчи сифатида кетаётган Хитой давлатининг 54 ёшли фуқароси воқеа жойида ҳалок бўлган.

Андижон вилояти ҳокими ўринбосари 50 минг АҚШ доллар пора қўлга олинди

И.Б. Исманов 2022–2025 йилларда Андижон вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари – Жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғи лавозимини ишлаган.

Бушеҳр АЭСга яна зарба берилди

Бу можаро бошланганидан буён тўртинчиси

Қосим Сулаймоний қариндошлари АҚШда қўлга олинди

АҚШда 2020 йилда ҳалок бўлган генерал Қосим Сулаймонийнинг қариндошлари — жияни ва унинг қизи ҳибсга олингани хабар қилинди.

АҚШ Эрон билан урушда 13 ҳарбий хизматчидан айрилган, 365 нафари эса яраланган

Пентагон маълумотига кўра, Эронга қарши ҳарбий ҳаракатларда энг кўп талафотни қуруқлик қўшинлари берган.

Германиядаги қонун ўзгариши Украинача сафарбарликка олиб келиши мумкин

Германияда ҳарбий хизматга оид қонунга киритилган ўзгаришлар жамиятда баҳс-мунозараларга сабаб бўлмоқда.

Дональд Трамп Эронга 48 соат берди: “шундан сўнг дўзахни очамиз”

АҚШ президенти Дональд Трамп Эронга Яқин Шарқ келишуви бўйича АҚШ шартларини қабул қилиш учун 48 соат муддат берганини маълум қилди.

Венада Россияга қарши санкцияларга қарши митинг ўтди

Намойишда бир неча юз киши иштирок этган.

Дональд Трамп Эрон операцияси туфайли қийин вазиятга тушди

Истеъфодаги америкалик дипломат Жим Жатраснинг фикрича, АҚШ президенти Дональд Трамп Эронга қарши операция сабаб мураккаб сиёсий вазиятда қолган.

Германияда ниқобли шахс поезд йўловчиларига ҳужум қилди

Йўловчилардан бири ҳужумчини ҳожатхонага қамаб қўйишга муваффақ бўлган. Полиция жиноятчини Бонн/Зигбург вокзалида қўлга олди.