Фарғона қирғинига 30 йил: фожиа гувоҳларидан ҳикоялар (видео)

A A A
Фарғона қирғинига 30 йил: фожиа гувоҳларидан ҳикоялар (видео)

Бундан 30 йил муқаддам Фарғона вилоятида ўзбеклар ва месхети турклари ўртасида даҳшатли қирғинга айланган оммавий тўқнашувлар содир бўлган эди. Фожиа оқибатида юздан зиёд киши қурбон бўлди, мингга яқин инсон жароҳатланди. 

Зиддиятнинг аниқ сабаблари ҳозиргача номаълум. Бугун ҳар икки томон юз берган воқеалардан афсусланиб, бунда баъзи провокаторларни айблайди. 

РИА Новости ушбу воқеалар ҳақида гувоҳлар тилидан ҳикоя қилади.

«Тўқнашувлар кутилмаганда бошланди. Уйларга ўт қўйилиб, месхети туркларини калтаклаш, қотилликлар, бунақа бўлишини ҳаттоки қўрқинчли тушда ҳам тасаввур қилиш қийин. Ўзбек дўстларим кўп эди, ҳеч қачон зиддиятга бормаганмиз. Кўчаларда оқаётган қонни кўриб ҳам, бунинг ҳақиқат эканига ишонолмадим», – дейди ҳодиса гувоҳи Жавид Алиев.

Алиевнинг қариндошлари ва бошқа юз минглаб месхети турклари 1944 йилда ўз ватани Грузиядан Марказий Осиёга — Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистонга депортация қилинган. Совет ҳукумати бу миллатнинг Туркия билан боғлиқлиги бор деб ҳисоблаган ва буни СССР хавфсизлигига таҳдид деб билган. 

Турок-месхетинец, пострадавший во время беспорядков на межнациональной почве

Унинг сўзларига кўра, ўзбеклар ва турклар ўртасидаги низо 1989 йилнинг 23 майида бошланган. 3 июнга келиб эса даҳшатли фожиага айланган: 

«Менинг ота-онам Фарғона вилоятининг Қувасой туманида яшарди. У ерда биринчи қирғинлар бўлиб ўтди. Мен Фарғона вилояти маъмурий марказида ўқирдим, дўстимдан ўзбеклар месхети туркларининг уйларини ёқаётгани ҳақида эшитиб қолдим. Улар мамлакатнинг барча ҳудудларидан ўзбеклар келиб, месхетиларни ураётгани, ўлдираётганликлари ҳақида айтишди. Кейинги куни Қувасойга бордим, маҳаллий ўзбеклар менга шубҳаланиб қарашаётанини сездим».

alt

Кечқурун Алиевнинг нафақат месхети турклари балки, руслар, корейслар, қрим татарларидан иборат ҳамқишлоқлари ҳукуматдан Қувасой аҳолисини ҳимоя қилишини сўраб, Ленин майдонига намойишларга чиқади. Вилоят раҳбарлари ҳам нима бўлаётганини тушунмасди.  Нега ҳар доим тинчликсевар бўлган ўзбеклар бунчалик тажовузкорга айланди? Тахминлар кўп эди, лекин улардан бири ҳақиқатга яқин экани ҳозиргача номаълум.

Рафик Нишанович Нишанов, первый секретарь ЦК Компартии Узбекистана

1989 йилнинг баҳорида Ўзкомпартия биринчи котиби лавозимини эгаллаган Рафиқ Нишанов зиддиятнинг келиб чиқишига бозордаги воқеа сабаб бўлганини маълум қилади. Харидор, месхети-туркларидан бири ўзбек сотувчидан қулупнайни жуда қимматга олганини айтади. Ўзбеклар унга қарши чиқади ва ўртада жанжал келиб чиқади.

Стражи правопорядка задержали хулиганствующих молодчиков €” участников беспорядков на межнациональной почве

Яна бир вариант — ҳаммаси пивохона яқинида чиққан жанжалдан бошланади. Милиция уларни тўхтатади, бир ўзбек ҳалок бўлади. Кейинги куни ўзбеклар гуруҳ бўлиб месхети турклари яшайдиган ҳудудга боришади.

Солдаты задерживают молодчиков на улицах Коканда

Шунингдек, бу ишнинг орқасида қандайдир кучлар тургани тўғрисида жуда кўплаб вариантлар бор. Лекин, учинчи томон қирғинни режалаштирганини исботлаб берадиган бирор-бир далил йўқ.

Яна бир машҳур версия: «Бирлик» партиясининг Ўзбекистондан рус тилида сўзлашувчи аҳолини чиқариб юборишга уриниши. Бироқ Москва уларнинг ҳимоясига чиқишини ўйлаб, буни месхети туркларидан бошлашга қарор қилишади.

Гувоҳларнинг сўзларидан келиб чиқиб хулоса қилиш мумкинки, қирғин уюштирганларнинг катта қисми маҳаллий аҳоли вакиллари бўлмаган.

Женщина с окровавленным лицом - жертва столкновений на межнациональной почве

«Месхети туркларининг уйларига ўт қўйганлар фақат маҳаллий аҳоли вакиллари эмасди», — дейди ўзбек томони гувоҳларидан бири Улуғбек Марубаев.

«Биз оиламиз билан Қўқонга қайтаётгандик. Марғилонда қуролланганлар ҳамма машиналарни тўхтатаётганди. Фақат месхети туркларини текширишаётганини айтишди. Отам қўрқиб, автомобилни буриб олди ва бошқа йўл билан уйга етиб олдик. Эсимда, ўшанда ота-онам бу кимсалар нотаниш дея кўп такрорлашганди... 3 июнь куни кечки пайт онамнинг укаси бизнига келди. У 20 ёшларда эди. Месхетиларга қарши кирғинда иштирок этаётганини айтди. Менинг ота-онам бундан шокда эдилар. Кейин у  месхетилар ўзбек қизларининг номусига теккани, миллатдошлари ҳимояси учун бунга аралашганини айтди. Бу гаплар рост ёки ёлғон эканини текширишнинг имкони йўқ эди. Бунга ишондик», — дейди Марубаев.

Унинг айтишича, бу ҳодисаларда бошқа кимларнингдир қўли бўлган. Акс ҳолда икки миллат орасида тўсатдан бундай низо келиб чиқмаган бўларди:

«Болалигимни яхши эслайман, месхетилар билан дўст эдик. Уларни қардош миллат деб ҳисоблашарди. Бўлишолмайдиган ҳеч нима йўқ эди. Унинг устига Ўзбекистон ҳар доим кўп миллатли юрт бўлган, унда жуда кўп миллатлар аҳил-иноқ яшаган».

Военнослужащие войск МВД СССР, присланные в в Ферганскую долину для поддержания порядка

Унинг эслашича, энг даҳшатли тўқнашувлар юз берган куни ўзбеклар месхетиларни қутқаришган ҳам.

«Месхети турклари кетгач, руслар, қрим татарлар, корейслар ҳам Фарғона водийсини тарк этишган. Улар яна шундай қирғин юз беришидан қўрққан. Бироқ қайтиб ундай бўлмади. Баъзи месхети турклар оилалари бир неча йиллардан сўнг Ўзбекистонга қайтиб келишган», — қўшимча қилади Марубаев.

alt

Ўзбекистон Компартияси Марказий Қўмитаси комиссияси эълон қилган маълумотларга қараганда, май-июнь ойларида юз берган тўқнашувларда 103 киши нобуд бўлган, уларнинг 52 нафари месхети турк, 36 нафари ўзбек, қолганлари бошқа миллатларга мансуб кишилар. 1011 киши тан жароҳати олган, Ички қўшинларнинг 137 ҳарбий хизматчиси, милициянинг 110 ходими яраланган. Аҳолининг 757 уйи, давлатнинг 27 объектига ўт қўйилган ва талон-тарож қилинган. 275 та транспорт воситасига ўт қўйилган.

Фожиадан сўнг месхети турклари Россияга кўчирилган. Ҳозирда улар Россия, Озарбайжон, АҚШ ва Туркияда яшайди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Миллионер! Ҳусанов “Сити”да жами қанча маош олади?

Франциянинг L’Équipe спорт нашри Англия Премьер-лигасидаги энг юқори маош олувчи 5 нафар футболчидан иборат рейтингни эълон қилди.

Эрон Трампнинг Ҳўрмуз бўғозини очиш бўйича ултиматумига жавоб қайтарди

Эрон ҳукумати бўғоз фақат транзит йиғимларидан фойдаланилган ҳолда “янги ҳуқуқий режим” доирасида зарарлар қоплангандан кейингина очилишини маълум қилди.

Эрон Ҳўрмуз бўғозининг «калитларини йўқотиб қўйди»

Бу ҳақда Ислом Республикасининг Зимбабведаги элчихонаси маълум қилди.

Европа Украинадан воз кечиб, Россия билан ҳамкорлик қилишга ҳаракат қилмоқда

Бу ҳақда Германиянинг Berliner Zeitung газетаси хабар берди

Эрон уламолари Хоманаийдан атом бомба ясашга рухсат беришни сўради

"Мавжуд таҳдидларга қарши қонуний ҳимоя заруратини ҳисобга олган ҳолда, аввалги баъзи фатволарни қайта кўриб чиқиш нафақат мумкин, балки баъзи ҳолларда зарур бўлиб туюлади, токи Ислом тизими душман фитналарига қарши максимал даражада тўхтатувчи ва хавфсизлик кафолатига эга бўлсин", - дейилади мурожаатда.

Эрон: "Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси тажовузкор АҚШнинг USS Abraham Lincoln авиаташувчи кемасига зарба берди"

Бу ҳақда Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси матбуот хизмати маълум қилди.

Эрон ҳаво мудофааси тизимлари Исроил учун кўринмас бўлиб қолди

Бу ҳақда Исроил мудофаа ва хавфсизлик форуми раиси Амир Авиви маълум қилди.

Трампнинг босими остида қолган Саудия Арабистони шаҳзодаси Путин билан суҳбатлашди

Бу ҳақда Россия ОАВлари Кремль матбуот хизматига таяниб хабар бермоқда.

Ҳормуз бўғозида Америка қирувчи самолёти уриб туширилди

Бу ҳақда ISNA агентлиги Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпусига таяниб хабар берди.

Пеп Гвардиола Европанинг гранд терма жамоасини қабул қилиб олиши мумкин

Италия терма жамоаси навбатдаги бор Жаҳон чемпионатидан қуруқ қолганидан сўнг янги мураббий тайинлашга тайёргарлик кўрмоқда.

Эронда бир баққол дўкони ойнасида шундай ёзув илган:

«Бу хаёлий маҳсулот эмас. Агар эҳтиёжинг бўлса, ол — урушдан кейин тўлайсан.»

Қадр кечаси қайси кунга тўғри келади?

Рамазон ойининг охирги 10 кунлиги бошланди.

Эронда 19 ёшли спортчи дорга осиб қатл этилди

19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.

Эрлинг Холанд ўзига янги жамоа танлади

Бу ҳақда Football365 портали журналистлари хабар бермоқда.

Эрон мусулмон давлатларига чақириқ билан чиқди

Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.

Расман: Ўзбекистон терма жамоасига испаниялик мураббий тайинланди

Тошкентдаги "Hilton" меҳмонхонасида Ўзбекистон футзал терма жамоаси янги бош мураббийи – испаниялик таниқли мутахассис Хосе Мария Мендеснинг таништирув маросими бўлиб ўтди.

Гари Невилл - Абдуқодир Ҳусанов ҳақида: «Ҳеч қачон бунақасини кўрмаганман»

Англиялик машҳур собиқ қанот ҳимоячиси, ҳозирда телеэксперт Гари Невилл "Манчестер Сити"нинг ўзбекистонлик марказий ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусановни мақтади.

Шимолий Корея Эрондан узоқлашишни бошлади — разведка

Жанубий Корея томонининг миллий разведка маълумотларига таяниб хабар беришича, Шимолий Корея давом этаётган можаро фонида Эрондан узоқлашишни бошлаган.

Европада Эроннинг "гибрид уруши" бошлангани белгилари кузатиляпти

​Европа шаҳарларидаги синагогалар, яҳудий хайрия ташкилотлари ва АҚШ банкларига уюштирилаётган ҳужумларнинг кўпайиши бунга далолат бериши мумкин.

Шимолий Корея Эрон масаласида эҳтиёткорлик қилмоқда

Шимолий Корея Ташқи ишлар вазирлиги АҚШ ва Исроилнинг Эронга ҳужумларини ноқонуний деб атаган бўлса-да, разведка хизмати Пхеньян Эроннинг марҳум олий раҳнамоси оятуллоҳ Али Хоминаийнинг вафоти муносабати билан расмий таъзия билдирмаганини қайд этди.

Исроилда 7 мингдан ортиқ киши жароҳатланди

Эрон зарбалари натижасида Исроилда 7 142 нафар киши жароҳат олгани маълум қилинди.

АҚШ ва Исроил Эронда мақсадларига эриша олмади

The Responsible Statecraft нашрига кўра, АҚШ ва Исроил Эронга қарши бошланган ҳарбий кампанияда кутилган натижаларга эриша олмаган.

Мария Захарова Японияни Украина можаросига аралашишда айблади

Россия Ташқи ишлар вазирлиги вакили Мария Захарова Японияни Украинадаги можарога тобора кўпроқ аралашаётганликда айблади.

Дональд Трамп: сешанба Эрон билан битим учун сўнгги муддат бўлиши мумкин

АҚШ президенти Дональд Трамп Эрон билан келишувга эришиш учун сешанба куни сўнгги муддат бўлиши мумкинлигини билдирди.

Испания аҳолиси Трампни тинчлик учун Путиндан кўра каттароқ хавф деб билишади — El Pais

Нашр томонидан ўтказилган сўровномага кўра, испанлар тинчликка асосий хавф сифатида АҚШ президенти Доналд Трампни (81%) кўришади.

The Wall Street Journal: Украина урушда янги стратегия излаяпти

Украинада уруш деярли тўрт йилга яқинлашар экан, Россиянинг секин, лекин доимий босими Киев позицияларини музокараларда заифлаштирмоқда.

АҚШ Эронда ўз “заифлигини” кўрсатди

Беларусь президенти Александр Лукашенко АҚШнинг Эрондаги ҳаракатлари унинг “заифлигини” намоён этганини билдирди.

Саида Мирзиёева АҚШ Президентининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича махсус вакили билан учрашди

“Самимий меҳмондўстлик ва илиқ қабул учун чин дилдан миннатдорлик билдираман. Бўлиб ўтган мазмунли ва конструктив мулоқотни юксак қадрлайман ҳамда яқин кунларда Вашингтонда самарали учрашувлар ўтказилишига умид қиламан,” — дейди Саида Мирзиёева учрашув хусусида.

35 кг.дан ортиқ наркотик моддалар контрабандасига чек қўйилди

Ҳозирда қонунбузарларга нисбатан Жиноят Кодексининг 223 ва 246-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Андижонда ҳоким ўринбосари пора билан ушлангани айтилмоқда

Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга кўра, Андижон вилояти ҳокимининг ўринбосари И.Исманов 50 минг доллар пора олаётганда қўлга олинган.

Эрон ҳукумати икки намойишчини қатл қилди

Диний суд талқинига кўра, улар оммавий қотилликларни режалаштирган.

Жиззахда аянчли ЙТҲ: 5 киши ҳалок бўлди

ЙТҲ оқибатида ҳар икки машина ҳайдовчиси, шунингдек, Nexia машинасида йўловчи сифатида кетаётган Хитой давлатининг 54 ёшли фуқароси воқеа жойида ҳалок бўлган.

Андижон вилояти ҳокими ўринбосари 50 минг АҚШ доллар пора қўлга олинди

И.Б. Исманов 2022–2025 йилларда Андижон вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари – Жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғи лавозимини ишлаган.

Бушеҳр АЭСга яна зарба берилди

Бу можаро бошланганидан буён тўртинчиси

Қосим Сулаймоний қариндошлари АҚШда қўлга олинди

АҚШда 2020 йилда ҳалок бўлган генерал Қосим Сулаймонийнинг қариндошлари — жияни ва унинг қизи ҳибсга олингани хабар қилинди.

АҚШ Эрон билан урушда 13 ҳарбий хизматчидан айрилган, 365 нафари эса яраланган

Пентагон маълумотига кўра, Эронга қарши ҳарбий ҳаракатларда энг кўп талафотни қуруқлик қўшинлари берган.

Германиядаги қонун ўзгариши Украинача сафарбарликка олиб келиши мумкин

Германияда ҳарбий хизматга оид қонунга киритилган ўзгаришлар жамиятда баҳс-мунозараларга сабаб бўлмоқда.

Дональд Трамп Эронга 48 соат берди: “шундан сўнг дўзахни очамиз”

АҚШ президенти Дональд Трамп Эронга Яқин Шарқ келишуви бўйича АҚШ шартларини қабул қилиш учун 48 соат муддат берганини маълум қилди.

Венада Россияга қарши санкцияларга қарши митинг ўтди

Намойишда бир неча юз киши иштирок этган.

Дональд Трамп Эрон операцияси туфайли қийин вазиятга тушди

Истеъфодаги америкалик дипломат Жим Жатраснинг фикрича, АҚШ президенти Дональд Трамп Эронга қарши операция сабаб мураккаб сиёсий вазиятда қолган.